1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўн нарса фитратдандир

11:00 / 18.08.2022 2172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қисқартириш, соқолни қўйиш, мисвок қилиш, бурунга сув олиб, қоқиш, тирноқларни олиш, бўғимларни ювиш, қўлтиқ тукини юлиш, қовуқ тукини қириш, сувни кесиш», дедилар».

Закариё айтади: «Мусъаб: «Ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».

Қутайба қўшимча қилади: «Вакиъ: «Сувни кесиш», яъни истинжо қилиш», деб айтди».

Имом Муслим ривояти.

Уламолар «сувни кесиш» деганда истинжо қилиш ёки пешобнинг қолдиқларини сув билан ювиб ташлаш ёхуд васвасани даф қилиш учун сув сепиш назарда тутилганлигини айтишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратда бармоқ бўғимларини ювишга буюрганлар. Сабаби, у ерлар кўп миқдорда кирлик тўпланиб қоладиган ўринлардир.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти..Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади, деб давоми...

2413 15:00 / 26.07.2021
Англиялик машҳур футбол дарвозабони Сэмюэл Бартрэмнинг футболчилик фаолиятида қизиқ воқеа юз берди. 1937 йил 25 декабрь куни .Челси,га қарши .Стемфорд Бридж, футбол давоми...

6210 14:00 / 29.05.2022
.Корейс тузи, фойда ёки зарар Бугунги кунда турли таом тайёрлашда фойдаланиладиган рангсиз, кристаллсимон, сувда яхши эрийдиган моддага кўпчилигимизнинг кўзимиз давоми...

3182 15:10 / 10.04.2025
Бир йигит бор эди. У жаҳлдор, ғоятда асабий эди. У билан муомала қилган ҳар бир одам унинг табиатидан хафа бўлар эди. Бир куни отаси унга мих солинган халтани давоми...

3369 11:00 / 07.07.2022