1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Денгиз сафари

14:00 / 15.03.2023 5870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни эр-хотин денгиз сафарига чиқишди. Кема денгизда бир неча кундан бери сузиб борарди. Бир пайт денгизда кучли довул бошланди. Кемани ағдариб, чўктириб юборай дерди. Шамол кема оқимига қарши эсарди. Денгиздаги мавжлар жуда кучли тарзда тўлқинланиб борарди. Натижада, кема сув билан тўлди, йўловчилар орасида шовқин-сурон ва қўрқув тарқалди. Кема капитани ҳам бу шовқинлардан четда қолмади. Деярли барча йўловчилар аниқ хатар ёқасида турганларини, Аллоҳнинг мўъжизасигина уларни бу хатардан қутқариб қола олишига ишондилар. Аёл ўзининг асабларига эгалик қилолмай қолди. Бор овози билан қичқирар, нима қилишни билмас эди. Эрининг олдига шошиб борди. Шояд, эрим бу фалокатдан қутулиш йўлини топса деб ўйлар эди. Барча йўловчилар қаттиқ ҳаяжонда ва қўрқувда турар эдилар. Эр одатига кўра, хотиржам ўтирар эди. Уни кўрган аёлининг баттар ғазаби тошиб, эрини совуққонлик ва бепарволикда айблади. Шу пайт эр аёлига қоши чимирилган, кўзида ғазаб ўти кўриниб турган ҳолда назар солди. Ёнидан ханжарини олди ва аёлининг кўксига қўйди-да, жиддий оҳангда дўқ пўписа қилиб: «Ҳанжардан қўрқмайсанми?», деб сўради.

Аёли унга қараб турди-да, «йўқ», деди.

Эри: «Нега», деб сўради.

Аёли: «Чунки, ханжар ўзим ишонадиган ва яхши кўрадиган кишимнинг қўлида турибди», деди.

Эри табассум қилди ва: «Мен ҳам худди шундай фикрдаман. Бу тўлқинли мавжлар, ўзим қаттиқ ишонадиган ва яхши кўрадиган Зотнинг қўлидадир. Агар бу ишларнинг ҳаммасини Роббим идора қилаётган экан, нега қўрқишимиз керак?!», деди.

Хулоса

Агар сизни ҳаёт тўлқинлари қийнаса, шамоллар сизга қараб эсса, ҳамма нарса сизга қарши бўлса ҳам сиз қўрқманг. Чунки Аллоҳ сизни яхши кўради. У Зот барча шамолни тўхтатиб қўйишга, мавжларни тиндириб қўйишга қодирдир.

Агар сиз Уни яхши кўрсангиз унга бутунлай ишонинг, ишларингизни унга топширинг.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

 

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 3-оят).

Эҳтимол, уйланишингиз ортга сурилаётгандир ёки ишга киришингиз кечикаётган ёхуд фарзанд кўришингиз қийин бўлаётгандир, лекин шуни билингки, буларнинг ҳар бирида бир ҳикмат бор. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг амридан, изнидан, иродасидан ташқарида ҳеч бир иш бўлмаслигини ҳис қилиб, Аллоҳга ва Унинг қазои қадарига таслим бўлиб, ибодатда давом этишимиз лозим бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни мағфират этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазилмутойиба ва кўнгилхушлик қилишга ўхшаш ишларда мўътадиллик бўлиш шарт.Бу масалада аёлларга жуда ҳам эрк бериб, одоб доирасидан чиқиб кетишларига, шариатга давоми...

3734 09:05 / 22.07.2019
Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд. 1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли. Уламоларимиз давоми...

6937 13:23 / 25.12.2024
Совчилик ишлари, юқорида зикр қилинганидек, доимо енгил кўчавермайди. Баъзи ҳолатларда бир оиланинг ўзининг ичида ҳам фикр ва рағбатлар тўқнашиб қолиши рўй давоми...

7849 09:30 / 18.01.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Нисо сурасида шундай марҳамат қилади .Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, уэрнинг аҳлидан бир ҳакам ва бу давоми...

6359 11:20 / 15.10.2021