1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз, инсонмиз

14:00 / 07.08.2022 1943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ойнанг бўлсин, лекин у ойнага сиғинма. Фоний эканингни унутма. Чиройли бўл, лекин гўзаллик сени еб битирмасин. Бошингдан тортиб оёғинггача бутун тананг сенга Аллоҳнинг омонати. Ўзингни яратмаганингга кўра сени ким яратган бўлса У хоҳлаганидек бўласан. У хоҳлаганидек турган тақдирингдагина Унинг рози бўладиган ҳаётни кечирасан. Йўл тойганингда эса Унинг ризосидан узиласан. Чиройли ҳолингда қол, чиройли кийин; гўзаллигингни сақлаб қолишинг бу умматнинг мўмина қизи бўлишингга тўсқинлик қилмайди. Бу умматнинг қизлари қаровсиз қолиши керак деган ботил қоида йўқ. Асосийси ҳаммаси табиий ва мувозанатда бўлсин.

Мисол учун тирноқларингни ўрганиб чиқишинг мумкин. Ҳозирги замонда инсонлар тирноқлар менинг бармоқларимга тегишли; хоҳласам уларни оламан ёки узайтираман деб ўйлашади. Бу умматнинг қизи эса тирноқни олиш умматнинг фитрий эҳтиёжи деб билади ва тирноқларни олиш шартлигини билади. У тирноқларини олади. Уларни ортиқча ўстирмайди. Ҳатто тирноқдаги фарқни тушуниб етиб, уни татбиқ қилганингдагина бу умматга лойиқ қиз деб кўриласан.

Масалани соч мисолида ҳам кўриб чиқишимиз мумкин.

Аёл киши сочини таги билан олишдан қайтарилган. Эркакларга ўхшаб кўриниши учун сочини кестириши ёки бирон аҳли куфрга тақлид қилиш тақиқланган. Янада чиройли кўриниш ёки орасталик учун сочни қисқартириш мумкин, бунга қаршилик йўқ. Сочни бошнинг тепасига ўркачга ўхшатиб йиғиб қўйишдан ҳам ҳадиси шарифда қайтарилган. Улама соч тақишнинг ҳукми ҳам шундай.

Бош ва соч билан боғлиқ қисқача хулоса қилишимиз мумкин бўлган бу тафсилотлар сени ўзгартиради.

Гап фақат сочлар билан боғлиқ эмас. Аллоҳ берган вужудни Унинг барча неъматларидан фойдаланган ҳолда ораста сақлашинг мумкин ва шундай қилишинг ҳам керак. Турмушга чиққанингдан эса бу ишлар фарз даражасига чиқади. Ҳамма нарсадан фойдалан, лекин татуировка қилдирма. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам танасига расм чиздирган кишини лаънатладилар. Нима учун ўзингни бундай лаънатга дучор қиласан? Тишларни ингичкалатиш ёки чархлатиш ҳам жоиз эмас. Тиббий зарурат бўлмаса, безак мақсадида тишга бирор нарса қилдиришдан ҳам қайтарилган. Бу қоидани қайта-қайта ёдда сақла: Аллоҳ томонидан берилган вужудни гўзал сақлаш ва уни парваришлаш тақиқланмаган, аксинча, сенга топширилгпн омонатга эга чиқишинг жиҳатидан қаралганда сенинг вазифангдир. Бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Асосий камчиликлар қуйидагилар:

– Исрофгарчилик;

– Аллоҳ яратганини ўзгартиришга майл билдириш;

– Кибр;

– Ўзингдаги табиий гўзаллик билан қониқмай, кимларнингдир гўзал ҳақидаги тушунчаларини дастаклаш.

Исрофгарчиликни иқтисодий аҳволингдан келиб чиқиб, сен учун бирламчи ва муҳим бўлган нарсалар кетма-кетлигида хатога йўл қўйишни айтиш мумкин. Эҳтиёжингга кўра эмас, балки бировларда кўрган нарсаларингга қараб ниманидир керак ёки керакмаслигини аниқлайсан.

Аллоҳ яратган нарсани ўзгартириш эса Аллоҳ сени жингалак сочли қилиб яратган бўлса, сен уни текислашга ёки аксинча текис сочни жингалак қилишга ортиқча уринишинг билан белгиланади. Агар Аллоҳ сени узун бурунли қилиб яратган бўлса ва бу ҳолат сенинг кўришингга ҳалақит бермаса, фақат қизлар сенинг устингдан кулмаслиги учун пластик жарроҳлик амалиётини ўтказиш истаги бунга мисол. Қандай яратилган бўлса шу ҳолича асрашинг энг маъқули ва табиийсидир. Албатта, тиббий жиҳатдан, яъни соғлиқда муаммо бўлганида пластик амалиёт қилдириш мумкин, бу алоҳида мавзу.

Кибр – инсоннинг ўзига ўхшаган бошқа инсонни камситиши ёки паст кўриши. Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз, инсонмиз. Биз яратилган минтақа бизни кимлардандир устун қилиб қўймайди. Оиламиз бизни бошқача одамга айлантирмайди. Дипломларимиз инсонийлигимизни бир пағона юқорига чиқариб қўймайди. Соч турмагимиз бизнинг яхши эканимизни намоён этмайди. Биз инсонмиз, инсонлигимизга иймонимиз ва ибодатларимизни қўшсак, яхшилик йўлида юрган бўламиз. Иймон ва ибодатдан ташқари биздаги бошқалардан ажратиб турадиган ҳамма нарсани – ирқимиз, пулимиз, куч-қудратимизни шайтоннинг тузоғи деб қабул қилишимиз керак. Булар моҳиятан ўткинчи нарсалар. Инсон фоний, инсонлар орқали вужудга келган нарсалар фоний; фоний фонийга қўшилса, нимани ҳам кутиш мумкин, қўш фонийдан бошқаси бўлолмайди. Инсон миясида кибрчалик номаъқул ва ёқимсиз бошқа тугун йўқ.

Табиий гўзаллик бундай тушуниш мумкин. Раббимиз эркакни ўз доирасида, аёлни ўз доирасида жуда гўзал шаклда яратди. Инсон – мукаррам. Терининг ранги уни юксалтириб ёки паст тушириб қўймайди. Темир лаш-лушларни юз ва қулоқларига тақиши, танасига расмлар чиздириши, йиртиқ ва атайин эскиртирилган кийимларни кийиши, миллий қадриятга алоқаси йўқ, кўр-кўрона тақлид асносидаги кийимлар кулгига қолдиришдан ташқари инсонни чиройли кўрсатмаганидек, ички паст савияни ташқарига намоён этиши мумкин. Мўмина қиз бундай пасткашликдан узоқ туриши керак. Иймонимиз, ахлоқимиз ва илмимиз зийнат сифатида биринчи ўринга чиқиши керак.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Мэрилин Монро Америка учун қанчалик бузуқлик тимсолига айланган бўлса, Брижит Бордо ҳам Европа учун шундай мақомда эди. У давоми...

3880 15:15 / 05.01.2019
Зайнаб бинти Муҳаммад розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидир. Оталарига пайғамбарлик келишидан ўн йил аввал Маккада давоми...

3125 17:00 / 02.11.2020
Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг Ислом оламида тутган ўринлари у кишининг оталари Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик вақтларида катта аҳамият касб этди. Умар давоми...

2753 19:50 / 07.04.2019
Ҳазрати Сора ва ходималари Сора подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора .Аллоҳ таоло давоми...

1978 11:00 / 27.11.2020
Аудиолар

118724 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40692 14:35 / 11.08.2021