1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Роббимнинг қудрати

14:00 / 04.08.2022 3653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Помидор фақат қизил бўлади деб ўйлармидингиз?

Бу расмда турли рангдаги помидорлар акс этган.

Субҳаналлоҳ!

Ҳаммаси бир сувдан суғорилади.

Роббимиз Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَفِي الأَرْضِ قِطَعٌ مُّتَجَاوِرَاتٌ وَجَنَّاتٌ مِّنْ أَعْنَابٍ وَزَرْعٌ وَنَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَغَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَى بِمَاء وَاحِدٍ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَى بَعْضٍ فِي الأُكُلِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ

«Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумли боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва таъмда уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилурмиз. Бунда, албатта, ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир» (Раъд сураси, 4-оят)

Ер юзидаги турли рангдаги мева, сабзавотларнинг ранги, шакли, ҳажми, таъми бир-биридан фарқ қилади. Шунингдек, бу помидорларнинг таъми ҳам бир-биридан фарқ қилса керак. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло бир турдаги сабзавотни турфа рангда қилиб яратган ва бу Аллоҳ таолонинг қудратига далолат этади!

Шунинг ўзиёқ Роббимизнинг Қодийр, Холиқ, Мусаввир, Бориъ Зот эканига улкан далиллардан биридир!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пашша горизонтал, вертикал бўйлаб ҳар тарафга уча олади. У қайси тарафга учиш ҳақида сониянинг юздан бир улушида қарор қабул қилади.Мева пашшаси сониясига 200 давоми...

3010 11:02 / 23.10.2020
Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бирбиридан алоҳида тарзда жойлашган.Шунингдек, у тебранишларни давоми...

3207 10:30 / 15.01.2021
биринчи мақола Ушбу мақолада Қуръони Каримнинг баъзи лафзларидаги мўъжизалари баён этилган. Мақолани тадаббур билан мутолаа қилган ўқувчи Қуръони давоми...

2642 11:00 / 27.04.2023
Кўпгина тадқиқотлар кун давомида ҳар куни қисқа ухлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу мияни фаоллаштиради ва инсон саломатлигига фойда келтиради. Уйқу ndash давоми...

2613 10:20 / 30.09.2024
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130318 14:35 / 11.08.2021