1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муҳаррам ойининг фазилатлари

18:00 / 18.07.2023 3845 pdf Ўқиш режими + -

Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сана бошланадиган ойдир. 
Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир.
Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми?
Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади.
Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми? 
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор. Бу ойнинг ҳурмати, ҳаромлиги ва улуғлигини ҳадисларни ўрганиш давомида яна ҳам чуқурроқ билиб оламиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلَاةُ اللَّيْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

— Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги.
— Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши.
— Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги.
— Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги.
— Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги.

وَقَالَ عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: جَاءَ رَجُلٌ فسَأَلَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: أَيُّ شَهْرٍ تَأْمُرُنِي أَنْ أَصُومَ بَعْدَ رَمَضَانَ؟ قَالَ: إِنْ كُنْتَ صَائِمًا بَعْدَ رَمَضَانَ فَصُمِ الْمُحَرَّمَ، فَإِنَّهُ شَهْرُ اللهِ، فِيهِ يَوْمٌ تَابَ فِيهِ عَلَى قَوْمٍ، وَيَتُوبُ فِيهِ عَلَى قَوْمٍ آخَرِينَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

«Али розияллоҳу анҳу дедилар:
«Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз?» деб сўради.
«Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг ҳам  тавбасини қабул қиладир», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.

— Қайси вақтда нафл ибодат қилиш афзал эканлигини билиб олишга қизиқиш, унинг пайидан тушиш фазилат эканлиги.
— Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги.
— Муҳаррам ойи Аллоҳнинг ойи номига сазовор бўлган ой эканлиги. Зотан, барча ойлар ҳам Аллоҳникидир. Лекин Муҳаррам ойининггина шу ном билан номланиши бу ойнинг шарафига шараф қўшади.
— Аллоҳ таоло Муҳаррам ойида ўтган қавмлардан бирининг тавбасини қабул қилганлиги.
— Муҳаррам ойида Аллоҳ таоло бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қилиши. Шунинг учун қавмлар бу муборак ойда тавбага шошилсалар, яхши бўлади.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 19 сентябрь куни Имом Термизий ўртамахсус ислом таълим муассасасида педагогўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон давоми...

1631 11:42 / 20.09.2023
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида давоми...

1562 18:37 / 11 февраль
Шу йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

1842 12:43 / 16.09.2023
Ийдул Фитр туҳфаси порталимизда янги сайтБандаларига нафсни поклаш, ахлоқни сайқаллашни буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинНафсни поклашда умматларига давоми...

6363 00:07 / 26.06.2017
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021