1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Орамизда жаноза ўқий оладиган аҳли илмнинг ўзи йўқ

14:00 / 26.07.2022 2281 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Нуриддин пешқадам 1886 йил, Наманган шаҳри, «Дегрезлик» даҳаси, Тахтакўприк мавзеси (ҳозирги 16-мактаб қаршиси)даги хонадонда таваллуд топди. Отаси мулла Ёқубжон мингбоши (1855-1893) юртни бошқарган олим, фозил ва мураттаб қори зот бўлган. У Намангандан Карвон (ҳозирги Қирғизистоннинг «Ахси» тумани)гача бўлган ҳудудларни тасарруф этган. Қолаверса, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари ва Наманган шаҳрининг унумдор ерларининг суғориш (ирригация) тизимини ислоҳ қилишга катта ҳисса қўшган фидоийлардан бири бўлган.

Зиёли оилада камол топган мавлоно Нуриддин болалигидан илмга муҳаббат қўйди. Ундаги рағбат-шижоатни пайқаган қиблагоҳи фарзандининг таълим-тарбиясига жиддий эътибор беради. Натижада, у етти ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Кейинчалик илм таҳсилини машҳур фақиҳ Собитхон тўра Абул-Маъонийда давом эттиради. Ҳазрат тўра домла Нуриддиннинг тиришқоқлиги ва салоҳиятини кўриб, унга «пешқадам» деб куня берадилар. Шу тариқа ўспиринлик давридаёқ у мулла Нуриддин пешқадам номи билан машҳур бўлиб танилади.

Бу орада инқилоб бошланиб, бойлар, аҳли илм ва уламоларни таъқиб қилиш бошланади. 1925 йили советлар мулла Нуриддинни ҳам тазйиққа ола бошлайди. Бир кечада отасидан қолган барча меросни ташлаб, Янгиқўрғоннинг Заркент қишлоғига кўчиб ўтади. У ерга бориб, колхозга ишга киради ва аста-секин одамларга маърифат улаша бошлайди. Бироқ, 1937 йилга келиб қатағон сиёсати бошланади. НКВД ходимлари яна уни сўроқ-саволга тута бошлайди. Мулла Нуриддин иккинчи маротаба Наманган шаҳрига келади. Оиласини эски ҳовлига ташлаб, ўзи Сафед Булон, Нанай, Карвон қишлоқлари орқали Қирғизистоннинг Афлотун қишлоғига боради ва маълум муддат у ерда яшаб, фаолият юритади.

Айтишларича, кунларнинг бирида Афлотунда қишлоқ аҳлидан бўлган нуроний киши оламдан ўтибди, бироқ, овулда жаноза ўқийдиган киши йўқ эди. Шу пайт, жанозага борган мулла Нуриддин ҳозир бўлганлар орасидан чиқиб, бироз ваъз айтиб, сўнгра намозни адо этиб, маййитни жамоат билан дафн қилишибди. Маросимдан сўнг (қирғизлар) ҳазрат пешқадамни олимликларини пайқаб у зотга қишлоғимизда қолиб, бизларни ўқитинг. Кўриб турганингиздек орамизда жаноза ўқий оладиган аҳли илмнинг ўзи йўқ. Сизни хизматингизни қилиб, ҳимоямизга олайлик, дейишибди. Шундан сўнг мулла Нуриддин узоқ йил Қирғизистонда қолиб илм тарқатадилар. У зот баланд бўйли бўлганлари боис, қирғиз ҳалқи орасида «узун молда», яъни «узун мулла» номи билан таниладилар. Тез фурсатда довруғлари қўшни овулларга ҳам ёйилади. Натижада, кўплаб кишилар у зотдан таълим олишга киришадилар.

Кейинчалик вазият барқарорлашгач, мулла Нуриддин пешқадам Наманганга оиласи даврасига қайтиб, то умрларининг охирига қадар маърифат зиёсини тарқатадилар. Топганларини эса ҳар йили камбағал, бева-бечора, мискинларга улашар, уларни чақириб таомлантирар, қўлларига эса кундалик рўзғорга зарур нарсалардан ҳадя қилиб берар эдилар.

Мулла Нуриддин пешқадам Турсун махдум (Муҳаммад Турсун), Лутфуллохон эшон, Бурхон эшон, Кароматхон эшон, Абдусаттор махдум, мулла Абдусамад қори домла, Косонсойлик мулла Жўра охунд каби олимлар билан ҳамзамон бўлганлар. Юқоридаги санаб ўтган уламоларимиз пешқадам ҳазратларининг хонадонларида тез-тез учрашиб, илм суҳбатлари ўтказиб туришар экан.

Ҳазрат мулла Нуриддин пешқадам 1975 йили оламдан ўтдилар. Уларни «Мавлавий» мозорига дафн қилинди.

Ҳазрат пешқадамнинг заифалари уйчилик Жакбарали бойнинг қизи Хадичахон (1889-1974) ойим бўлиб, улардан Саломатхон (1987 ваф.), Оминахон (1931-2015) ва Саидахон (1935) исмли қизлари бўлган.[1]

Мустақил тадқиқотчи Акрам Шарипов

 

 


[1] Ушбу воқеаларни бизга мулла Нуриддин пешқадамнинг қизлари Саидахон ойим сўзлаб бердилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мовароуннаҳр мусулмонлари диний идораси собиқ раиси муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай эслайдилар.1992 йил Аллоҳнинг бешинчи аркони ҳаж давоми...

1968 15:00 / 31.01.2022
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

3550 11:20 / 24.12.2021
Кўпчилик тил мутахассислари, тил ва адабиёт ўқитувчилари каминадан.Шайх ҳазратларининг китобларини ўқисак, худди ўзлари ёнимизда тургандек сезамиз ёки аудио давоми...

2060 19:29 / 21.10.2023
Икромжон қори 1912 йил Наманган шаҳри Чуқур кўча даҳаси собиқ Авлиё домла маҳалласи ҳозирги .Жийдакапа, кўчасида савдогар хонадонида дунёга келди. Бобоси мулла давоми...

982 15:42 / 09.11.2022
Аудиолар

120549 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7050 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42156 14:35 / 11.08.2021