Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 191-дарс. Иймонингизни қадр-қиммати қанчалик эканлигини билмоқчимисиз?

19:00 / 20.07.2022 4871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

 

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: الطُّهُورُ شَطْرُ الْإِيمَانِ، وَالْحَمْدُ ِللهِ تَمْلَأُ الْمِيزَانَ، وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ تَمْلَآنِ أَوْ تَمْلَأُ مَا بَيْنَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، وَالصَّلَاةُ نُورٌ وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَوْ عَلَيْكَ. كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو فَبَائِعٌ نَفْسَهُ فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳи» тарозини тўлдирур. «Субҳаналлоҳи ва алҳамдулиллаҳи» осмонлару ернинг орасини тўлдирурлар ёки тўлдирур. Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Барча одамлар ҳаракат қилиб, ўз жонини савдога қўювчидир. Бас, улар уни озод қилувчи ёки уни ҳалок қилувчилардир», дедилар».

Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу муборак ҳадисларида бир неча савобли амалларнинг бошида покликни юқори баҳолаб зикр қилганлар.

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда зикр қилган фазилатли амаллар билан бирма-бир танишиб чиқайлик:

1. «Поклик иймоннинг ярмидир».

Бу жумладаги покликдан мақсад, риё, кибр, ҳасад каби маънавий ҳамда барча моддий нопокликлардан пок бўлишдир. «Таҳорат, яъни поклик иймоннинг ярми» дейилиши усиз ибодат қабул қилинмаслиги ва савоби беҳуда кетишидан, иймон бўлмаса, ибодат умуман қабул қилинмаслиги эътиборидан келиб чиқиб айтилмоқда ва поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилмоқда.

Исломда иймоннинг қадр-қиммати қанчалик юқори эканлигини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан ҳам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка қанчалар эътибор берганини билиб олсак бўлаверади.

Бу ўз навбатида биз, мусулмонлар динимиз талабига яраша бўлишимиз кераклигини ҳам билдиради.

Шундай экан, покликни иймоннинг ярмига тенглаштирган динимизга қанчалик амал қилмоқдамиз?

Аввало, динимиз талабига яраша маънан покмизми?

Қолаверса, моддий жиҳатдан ҳолимиз қандай?

Мусулмонлар оммасининг баданлари, кийимлари, турар-жойлари, кўчалари, қишлоқ ва шаҳарлари бошқаларникидан кўра қанчалик озода?

Ёки биз учун бу айтилаётган сўзлар қуруқ гапдан иборатми?

Айтилганларга амал қилишни қачон бошлаймиз?

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, мени ўз қавмимга имом қилиб қўйинг,, деди. У зот .Сен уларга давоми...

1980 19:00 / 23.10.2024
Аллоҳ таоло.Сен .Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Роббим Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман,, деб айт,, деган давоми...

6449 19:06 / 12.03.2018
. . Маън ибн Язийд розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда у киши айтадиларки .Отам Язийд садақа қилиб, динорларни чиқарган экан. Уларни давоми...

4371 17:00 / 14.07.2021
. Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва давоми...

3981 11:42 / 08.02.2023