1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳажнинг муҳим амаллари

15:00 / 08.07.2022 6574 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулҳижжанинг 8-кунидан 13-кунигача давом этади.

1. 8 зулҳижжада ҳаж нияти билан эҳромга кирилади. Бу ҳажнинг муҳим 1- фарзидир.
2. 8 зулҳижжада Минода биринчи туриш ва ўша ерда тунаш. (Суннати муаккада)
3. 9 зулҳижжада Арафотда туриш. Бу ҳаж амалининг муҳим 2-фарзи.  Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди.
4. 10 зулҳижжада шом ва хуфтон намозини Муздалифада жамлаб ўқиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.
5. 10 зулҳижжада Муздалифада тунаш. Бу вожиб амал. Бомдод намози вақти киргандан сўнг ҳам бир муддат туриш. Бу Суннати муаккада.
6. 10 зулҳижжада Муздалифада туриш. Бу ҳажнинг вожиб амали.
7. 10 зулҳижжада Жамротул Куброга, яъни катта шайтонга тош отиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.
8. 10-11-12 зулҳижжада Минода иккинчи бор туриш. Бу Суннати муаккада.
9. 10 зулҳижжада қурбонлик қилиш. Бу амал таматтуъ ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб.
10. 10 зулҳижжада сочни тагидан олдириш ёки қисқартириш. Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир. 
11. 10 зулҳижжада зиёрат тавофини қилади. Бу ҳажнинг 3-фарзи. Бу тавофни 11-12 зулҳижжада қилса ҳам бўлади.
12. 10 зулҳижжада Сафо ва Марва орасида ҳаж ниятида саъй қилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. Агар аввалги кунларда саъй қилмаган бўлса, тавофдан сўнг саъй қилади.
13. 11-12 зулҳижжада Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. 13 зулҳижжада 3 та шайтонга тош отиш мустаҳаб.
14. 12 зулҳижжада видолашув тавофи амалга оширилади. Бу тавофни хориждан борганлар бажаради ва бу ҳажнинг вожиб амали.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Тавоф қилишАссалому алайкумҲаж ёки умра зиёратига бориб келган инсонларни тавоф қилиш халқимиз орасида кенг тарқалган. Бу ҳақида шариат ҳукми давоми...

11232 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳ таоло .Ҳаж маълум ойлардир,, деган .Бақара, сураси, 197оят. Демак, ҳажни адо этиш учун маълум вақт, маълум ойлар эътиборга олинади. Шаввол ва Зулқаъда давоми...

2012 15:31 / 07.06.2024
Умму Салама розияллоҳу анҳо айтдилар .Аллоҳ таоло арафа куни дунё осмонига тушиб, фаришталарига .Менинг розилигим фазлини талаб қилгани сабаб сочи тўзиган кишини давоми...

1588 15:11 / 05.06.2025
Қурбон байрами кунлари риоя этилиши зарур бўлган алоҳида одоблар бор1. Бу байрам кунлари рўза тутмаслик.Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

10967 17:00 / 18.07.2021