1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Отасининг қарзларини тўлаган ўғил

17:00 / 07.07.2022 2111 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудиялик бир йигит кекса отаси билан кичик бир уйда яшар эди. Йигит корхонада оддий ходим бўлиб ишлар, уйланиш учун маошидан йиғиб борар, ота ва ўғилнинг ҳаёти камтарона тарзда ўтарди. Кунларнинг бирида уларнинг хонадонига бир одам келиб, йигитнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлганини айтди. Меҳмон билан отахон ўртасидаги суҳбат жараёнида йигит отасининг қарздор эканини, бояги одам пулларини сўраб келганини эшитиб қолди. Қарз миқдори тўқсон минг риёл эди. У пулларни сўрар экан, ортиқ кутишга вақти йўқлигини гаплари орасида эслатиб ўтди. Эртаси куни йигит уйланиш учун тўплаган йигирма етти минг риёлни олдида ўша ҳақдорнинг уйига бориб, унга бераётганда бор пули шу эканини, шуни отасининг қарзи сифатида қабул қилишини, қолган маблағларни ҳам бўлиб-бўлиб тўлашини айтди. Ҳақдор бу таклифга рози бўлди. Отахон ўғлининг уйланиши учун тўплаб юрган пулларини қарзга тўлаганидан хабар топди ва дарҳол ҳақдорнинг ёнига бориб, пулларни ўғлига қайтариб беришини илтимос қилиб, ўғли шу пулларга уйланмоқчи бўлганини тушунтирди. Ўғил отасининг қилган ишини билиб қолиб, отасидан бошқа бундай қилмасликни сўради, ҳақдорнинг олдига бориб, ундан пулларни қайтариб бермасликни илтимос қилиб, отасининг қарзини тўлаб бўлгач яна уйланишга пул тўплайвераман, деб айтди. Ноилож қолган ота Аллоҳ азза ва жаллага ўғлидан рози бўлишини ва унга кенг барокатли ризқ ато этишини сўради.

Орадан бир неча ҳафта ўтгач ўғил кўчада бир дўстини учратиб қолди. Суҳбат асносида дўсти унга катта бир компанияда ишлаётганини, у ерда олий маълумотли, тажрибали ва омонатдор ходимларга катта маош тўланаётганини айтди. Йигит бу хабардан шодланди. Ўша компанияга ишга кирди. Компания раҳбари йигитнинг ишидан, ўзининг иши ва компания учун бор иқтидорини сарфлаётганидан мамнун эди. Шунинг учун унинг хизматларини ва ишдаги муваффақиятини тақдирлаб, рағбатлантириб борар эди.

Отасининг қарзини тўлаб, «Аввал отамнинг қарзларини узиб олай, кейин уйланаман», деб падари бузрукворини мамнун қилган фарзандга Аллоҳ таоло ана шундай барака эшикларини очиб қўйди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизга ота-оналаримизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олишни насиб этсин ва шу орқали Ўзининг розилигига мушарраф қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг .Китабул бирр вассила,сида мусулмон маданияти, яъни махлуқотлар ва аввало инсон зоти билан бўладиган муомала давоми...

2324 18:03 / 02.05.2024
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, сизлар мусулмон бўлмагунингизча жаннатга давоми...

3015 16:00 / 13.03.2023
88. Анасдан ривоят қилинади.Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У ерда мен, онам ва холам Умму Ҳарамдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. давоми...

3181 16:00 / 25.06.2019
29. Абу Бакрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Боғийлик ва қариндошлик алоқасини узишдек эгасига тез уқубат етказадиган ва қолганини охиратга давоми...

4205 12:06 / 10.12.2018
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021