1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Учта нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий

09:00 / 28.06.2022 4952 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халифа Мансурнинг вазири Ийсо ибн Мусо хотинини жуда қаттиқ яхши кўрар экан. У бир куни хотинига: «Агар сен ойдан гўзал бўлмасанг талоқсан!», деб юборди. Хотини бирдан ўрнидан туриб ҳижобига ўранди ва эрига: «Сиз мени талоқ қилиб қўйдингиз-ку!», деди.

Ийсо маҳзун бўлиб қолди. Сўнгра халифа Мансурнинг ҳузурига келиб унга бўлган воқеани айтиб бериб деди:

- Эй мўминлар амири! Агар талоқ тушган бўлса менга ҳаётдан кўра ўлим афзалроқдир!

Халифа Мансур фуқаҳоларни чақириб фатво сўради. Улар бир овоздан талоқ тушганини айтишди. Аммо Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг асҳобларидан бири ҳеч нарса демади. Халифа Мансур ундан сўради:

- Сен нега индамаяпсан?

У деди:

- Эй мўъминлар амири! У талоқ бўлмаган. Аллоҳ таоло: "Биз батаҳқиқ инсонни энг яхши суратда яратдик", дейди. Инсондан гўзалроқ нарса йўқ!

   Мансур вазирига деди:

-Аллоҳ сени қутқарди!

  Сўнгра хотинига: "Эрингга итоат қил. У сени талоқ қилмаган", деб ёзиб берди.

Афтидан талоқ калимасига енгил қараш, у билан ҳазиллашиш қадимдан бўлган экан. Фақат омма эмас, ҳатто хослар ҳам бунга мубтало бўлишган экан.

Ийсо ибн Мусо ақлли, фаҳмли инсон бўлишига, зийрак ва буюк сиёсатчи бўлишига қарамасдан  шу ишни қилиб қўйган. Энди бугун бунақанги ҳолатнинг кенг тарқалганидан ажабланмасак ҳам бўлаверади!

Шарқовий айтади:

«Бир дўстим даладаги чайласида дам олишга таклиф қилди. Бордим. Далани кеча қоронғусида биринчи марта кўриб турар эдим. Ажойиб бир сакинат бор эди кечада.

Аммо шундай кечани баъзи танишларим ва дўстларим карта ўйнаб бузишди. Аллоҳга қасамки, бир соатда уларнинг оғзидан ўн мартадан ортиқ талоқ сўзи чиқди».

Азиз ўйинчилар! Уйда ўтирган мастураларда нима айб?!

Эр-хотинлик муқаддас алоқадир. Унинг риоясини қилиш лозим. Тўғри, талоқ ҳалол нарса. Аммо бу ҳалолни ўйин қилиш, уни оғиздаги сақич сингари чайнаш нотўғридир. Билмадим, уларнинг хотини ўзида қолдими, йўқми?!

Ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар:

«Учта нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий: Никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргани келдилар. Шунда ичкаридан қизлари Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳга овозларини давоми...

3361 13:24 / 17.01.2024
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик, иложи борича, давоми...

3070 11:20 / 30.04.2020
islom.uz middot 68 ndash Фарзанд доимо отаонага ширин сўзларни айтиши вожибдир24. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан бири уларга тавозуъ кўрсатиб, меҳрибонлик давоми...

2754 11:14 / 11.07.2020
Мебел савдоси билан шуғулланадиган усталардан ажабтовур қиссани эшитинг .Қиз чиқараётган оилалардан бири мебел сотиб олди ва уни ўрнатадиган жойимизни айтди. давоми...

10845 19:10 / 21.02.2025