1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Илон барибир илонда

14:12 / 25.06.2022 11598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл кичик, совуқ қотган, оч қолган илонни кўриб, унга ёрдам бериш учун уйига олиб келди. Уни парваришлаб таом бера бошлади. Илон аёлга ўрганиб, кундан-кун катта бўлиб борарди. Аёл уй ичида қаерга борса илон ҳам унинг изидан бирга эргашиб борарди. Кечқурун ухлаётганда илон аёлнинг ёнида ухларди. Орадан йиллар ўтди, илон анча катта бўлиб қолди. Кунларнинг бирида аёл кутмаган ҳодиса рўй берди. Илон номаълум сабабга кўра таом емай қўйди. Раҳмдил аёл очликдан ўлиб, ҳалокатга учрамасин деб, илонга овқат беришга кўп уринарди. Аммо илон овқатга қарамасди. Аёлнинг барча уринишлари зое кетди. Илон бир неча ҳафта давомида таомдан бош тортган бўлса ҳам, аммо аёлнинг изидан қолмай доим унга эргашиб юрарди. Кечқурун ёнида ётишни ҳам тарк қилмасди. Ҳатто тунлари аёл ухлаётганда унинг танасига ўралиб оларди. Охири аёл илонни ветеринарга кўрсатишга қарор қилди. Шояд ветеринар уни текширсаю муолажа қилса, деб ўйлади.

Илонни бошдан оёқ кузатган ветеринар аёлдан: «Сиз бу илонда таомга иштаҳасизликдан бошқа яна бирор касаллик белгисини сездингизми?», деб сўради.

Кекса аёл: «Йўқ», дея жавоб берди.

Ветеринар яна ундан: «Ҳалиям кечқурун ёнингизда ухлаяптими?», деб сўради.

Онахон: «Ҳа, кўпинча шундай бўляпти, мен ҳовлининг қайси бурчагига борсам бирга боради, ҳар кеча сўрида ёнимда ухлайди», деди.

Ветеринар яна онахондан сўради: «Ёнингизда ухлаётганда танангизни ўраб олаётганини мабодо сезмадингизми?»

Онахон даҳшатга тушдида, ветеринарга: «Ҳа, ҳа, охирги пайтларда касал бўлиб қолган лаҳзаларда ёнимда исиниш ва меҳрни ҳис қилиш учун танамни ўраб олиб ухлаяпти. Уйғонганда менга нигоҳини қаратиб термулиб турган бўлади. Мен дарҳол унга таом беришга ҳаракат қиламан, афсуски, у таомни рад этади ва ўз жойида тураверади», деди.

Ана шунда ветеринар табассум қилди ва онахонга: «Хоним, бу илон касал эмас, балки сизни ютишга тайёрланяпти, у сизни ейиш учун яхшигина оч қолишни кутиб юрибди. Шунингдек, ҳар кеча танангизни ўраб олаётгани ўйлаганингиздек сизга бўлган муҳаббати, меҳр кутганидан эмас, балки танангизни ҳисоб-китоб қилиб, ошқозони сиғдириши учун ўзининг ҳажмига солиштириб кўряпти. Сизга ҳужум қилиш учун пайт пойлаб юрибди, жуда эҳтиёт бўлинг, хоним. Бу илондан тезда халос бўлинг», деди.

Хулоса шуки, баъзилар атрофидаги инсонларга муҳаббат, меҳр, яхшилик улашиш орқали уларнинг ўзгаришларига сабаб бўламан деб ўйлайдилар. Тўғри, баъзан бу борада муваффақиятларга эришадилар. Лекин шуни унутманки, шундай табиатли инсонлар бор, улар билан яхшилик асосида муомала қилиш фойда бермайди, муҳаббат уларга ёрдам бера олмайди. Бундай инсонлардан эҳтиёт бўлинг, уларга яқинлашиш улкан хатардир.

Шундай кишилар борки, сиз уларга ҳеч нарса бермасангиз ҳам улар сизга муҳаббатни тортиқ қиладилар.

Шундай кишилар борки, сиз уларга ҳамма нарсани берсангиз ҳам улар сизга алам ва оғриқни тортиқ қиладилар.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам солиҳ зотларнинг бирлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди. Cуҳбат асносида .Ўзи барака деган нарса бормикин,, деб сўраб қолди. Солиҳ зот .Итлар ва қўйларни давоми...

3313 11:15 / 22.06.2022
.Бирр, сўзи луғатда яхшиликнинг барча турларини ўз ичига олган.Уламо аҳли .бирр,нинг таърифида турли ибораларни айтганлар. Биз ана шулардан жамловчироқ бир давоми...

5839 19:32 / 10.09.2017
.Корейс тузи, фойда ёки зарар Бугунги кунда турли таом тайёрлашда фойдаланиладиган рангсиз, кристаллсимон, сувда яхши эрийдиган моддага кўпчилигимизнинг кўзимиз давоми...

3020 15:10 / 10 апрель
Уйқуга тўймаган кўзларини базўр очдию, одатдагидек қўли бош тарафида турган телефони томони узанди. .Оббо, яна ухлаб қолибманку, деди. Алламаҳалгача телефонда давоми...

2016 16:26 / 09.10.2021
Аудиолар

213421 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132636 14:35 / 11.08.2021