1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Нега итлар эмас, қўйлар баракали бўлади

11:15 / 22.06.2022 3361 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам солиҳ зотларнинг бирлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди. Cуҳбат асносида «Ўзи барака деган нарса бормикин», деб сўраб қолди.

Солиҳ зот: «Итлар ва қўйларни кўрганмисан», деб сўрадилар.

Суҳбатдош: «Ҳа» деди.

Солиҳ киши: «Қайси бири кўпроқ бола туғади», деб савол берди.

Суҳбатдош «Итлар еттитагача, қўйлар учтагача бола туғади» деди.

Солиҳ зот: «Агар эътибор берган бўлсанг қайси бири кўпроқ», деб сўрадилар.

Суҳбатдош: «Қўйлар кўпроқ кўринар экан», деди.

Солиҳ зот: «Ахир қўйлар сўйилиб, озайиб, сони камайиб турмайдими», деди.

Суҳбатдош: «Ҳа, шундай», деди.

Солиҳ зот: «Мана шу баракадир», дедилар.

Суҳбатдош: «Нега итларни эмас, қўйларни барака деяпсиз», деб яна сўради.

Солиҳ зот: «Чунки қўйлар кечанинг аввалида уйқуга ётади ва бомдоддан олдин уйғонади. Аллоҳнинг раҳмати тарқаладиган онларни топади. Натижада уларга барака нозил қилинади. Итлар эса тун бўйи аккиллаб чиқади, бомдод вақти яқинлашганда эса чарчаб ухлаб қолади. Аллоҳнинг раҳмати ёйиладиган лаҳзаларни қўлдан бой беради, натижада улардан барака олиб қўйилади», дедилар.

Хулоса

Ўзимиз ҳақимизда, тун бўйи телефон ўйнаб, футбол кўриб бедор бўлишимиз, турли зиёфатларда гап сотиб, бировни ғийбат қилиб ўтиришимизни бир ўйлаб кўрайлик. Мана шу ишларимиз, ўзимиздан ҳам, бойлигимиздан ҳам, оила аъзоларимиз ва бошқа ишларимизда баракани кетказадиган омиллардир. Шундай экан, фойдасиз ишлар билан тунда бедор бўлиб, бомдод вақтида ухлаб қолишдан эҳтиёт бўлайлик. Акс ҳолда, Раҳмон исмли Роббимизнинг офиятидан, қиёмул-лайлдан, бомдод намозидан, Аллоҳнинг раҳмату баракотлари ёғиладиган лаҳзалардан маҳрум бўламиз.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган уламо, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Али жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла давоми...

2827 16:31 / 14.01.2023
Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган .Кўп ўтмай, у Ҳудҳуд келиб, деди .Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли давоми...

1537 15:21 / 28.08.2024
Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири ndash меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида давоми...

2901 14:16 / 30.01.2024
Омматан мусулмонларга, хусусан толиби илмларга вақтларини кўп ухлаш билан зое қилиб юбормасликлари лозим бўлади. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва давоми...

2790 16:00 / 28.12.2021