1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саратовда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий-маърифий меросларини ўрганиш бўйича форум ўтказилди

16:00 / 13.06.2022 1661 pdf Ўқиш режими + -

2022 йил 11 июнь куни Россиянинг Саратов шаҳрида Волгабўйи мусулмонлари идораси ҳамда «Турон» ўзбек миллий-маданий маркази ҳамкорлигида Волга Булғори Исломни қабул қилганининг 1100 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий-маърифий меросларини ўрганиш бўйича форум ўтказилди. Форумда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ҳам иштирок этишди. 
Қуръони Карим тиловати ва дуолардан сўнг Волгабўйи мусулмонлари идораси раиси, муфтий Муқаддас ҳазрат Бибарсов ҳамда ички сиёсат ва ижтимоий алоқалар вазирлиги вакили сўзга чиқдилар. 

Муҳаммад Айюб Косоний байрам қатнашчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг самимий саломларини етказиб, ташриф билан барчани қутладилар.

Шунингдек, Исмоил Муҳаммад Юсуф, Москвадаги шайх ҳазратлари номидаги мусулмонлар маънавий-маърифий маркази раҳбари Рисқулбек Каримбековлар ҳам сўзга чиқиб, шайх ҳазратларининг ҳаёт йўли ва илмий-маънавий мероси ҳақида маърузалар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

5999 05:00 / 11.03.2017
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давоми...

2165 17:31 / 06.05.2022
Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Бу ҳақда .Анадолу, агентлиги маълумотига таяниб, azon.uz сайти давоми...

1932 13:42 / 09.07.2019
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда давоми...

2317 16:38 / 31.05.2021