1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Тошкентдаги зиёратгоҳларга ташриф буюришди

19:30 / 11.06.2022 1878 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, диёримизнинг машҳур шайхлари, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Бугун меҳмонлар Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, зиёратларини Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасидан бошладилар ва у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Уламоларнинг кейинги ташрифлари Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти бўлди. Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг ташрифлари ўқув юрти мударрислари ва талабаларни хушнуд этиб, улар билан илмий-маърифий суҳбатлар ўтказдилар. Суҳбатда илм-толибларига талаби илм борасида қимматли маслаҳатлар ҳамда кўрсатмалар берилди. Учрашув сўнгида барча устоз ва талабалар ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Сўнгра уламолар «Hilol-Nashr» нашриётининг босмахонасига ташриф буюриб, у ердаги ишлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Хабарингиз бор, бугун, 2022 йил, 11 июнь куни Мусҳафнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди. Шу муносабат билан азиз меҳмонларимиз нашриётнинг бош дўконига келдилар. Улар нашриёт дўконида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий мерослари билан танишиб, Мусҳафнинг янги нашри халқимизга хайрли ва баракотли бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

Сўнгра уламолар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида пешин намозини адо этиб, Қуръони Карим тиловатидан сўнг, жамоат билан бирга муборак дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Араб Амирликлари дунёдаги биринчи онлайн савдо платформасини ишга туширди. Бу платформа маҳаллий фермерларга ўз маҳсулотларини дунёнинг турли давоми...

2292 16:30 / 25.08.2021
Аллоҳ таоло барчамизни неъматларининг қадрига етувчи, ўз Ватани, оиласи ва фарзандларига садоқатлилардан қилсин Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимиз истиқлоли, бахту иқболини ўз паноҳида асрасин.

1358 11:04 / 01.09.2022
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган давоми...

2390 13:42 / 06.09.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Буюк ватандошимиз, исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган беназир аллома, калом илмининг султони Имом Абу давоми...

1283 15:48 / 15.03.2025