Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 188- дарс. Бомдод намозини овоз чиқариб қироат қилиш

19:01 / 10.06.2022 6020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозида Жума ва Мунафиқун сураларини ўқир эдилар».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда жума намозининг биринчи ракъатига «Алҳамду»дан кейин Жумуъа сурасини зам қилар эдилар, чунки бу сураи каримада жума намози ҳақидаги оятлар бор.

Иккинчи ракъатга эса Мунофиқун сурасини зам қилар эдилар. Бунга сабаб, ушбу сурада мунофиқларнинг танқиди ва мўминларни улардан огоҳлантириш бор. Бу икки сура тўлалигича ҳам ўқилади, улардан баъзи оятларни ўқиш одати ҳам бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатни овоз чиқариб қилганлари учун саҳобаи киромлар у зотнинг жума намозида қайси сурани зам қилганларини билиб олганлар ва ривоят қилганлар.

Ийд намозида овоз чиқариб қироат қилинишига далил:

Аввало, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо икки ийд намозида овоз чиқариб қироат қилганлар. Бирор марта ҳам овоз чиқармай қироат қилганлари маълум эмас.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ийд намозида ва жумада «Саббиҳисма роббикал-аълаа» ва «Ҳал атаака ҳадисул ғошия»ни ўқир эдилар. Қачон ийд ва жума бир кунда жамланиб қолса, иккала намозда ҳам ўша иккови(сура)ни ўқир эдилар».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозида фақат Жумуъа ва Мунофиқун сураларинигина эмас, бошқа сураларни ҳам, жумладан, Аълаа ва Fошия сураларини ҳам зам сура қилар эканлар.

Агар жума куни ийд бўлиб қолса, ҳайит намозида ҳам, жума намозида ҳам Аълаа ва Fошия сураларини зам қилган ҳоллари ҳам бўлган экан.

Бомдоддаги қироатни овоз чиқариб қилишга далил:

Аввало, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо бомдод намозида овоз чиқариб қироат қилганлар. Бирор марта ҳам овоз чиқармай қироат қилганлари маълум эмас.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . .У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарба юзга масҳ тортиш учун, яна бир зарба эса икки қўлга чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортиш учун ер давоми...

5367 13:00 / 26.11.2020
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Мен истеҳоза бўламан, давоми...

4080 13:00 / 04.02.2021
Бисмиллоҳир Роҳманир РоҳиймФазл ва неъматлар соҳиби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Токи кечаю кундуз измаиз келар экан, инсониятнинг саййиди бўлмиш Унинг расули давоми...

6324 05:00 / 18.01.2017
r r . r . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Барийра олдимга кириб .Аҳлим мен ила давоми...

4824 17:00 / 21.12.2020