1447 йил 11 шаъбон | 2026 йил 30 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳмонларимиз кўҳна ва навқирон Хивада

17:29 / 09.06.2022 1926 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг азиз меҳмонлари — шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Бухоро сафаридан сўнг очиқ осмон остидаги музей, тарихий обидалар гўшаси бўлган қадимий ва ҳамиша навқирон бўлган кўҳна Хива шаҳрига ташриф буюрдилар.

Азиз меҳмонларнинг бу кунги ташрифлари Хивани дунёга танитган «Ичан қалъа» зиёратидан бошланди. Сўнгра Ичан қалъанинг марказий қисмида Ома дарвоза ва Полвон дарвозаларини бирлаштирувчи кўчада жойлашган Жума масжиди, яъни кўп устунли масжидда намоз ўқишди. 

Кейин Урганч шаҳридаги «Фахриддин ар Розий» ўрта махсус Ислом билим юртига ташриф буюриб, у ерда хизмат қилаётган мударрислар ва таҳсил олаётган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг руҳий тарбия устозларидан бўлган Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувоний каби зотларнинг устозлари ҳисобланган Юсуф ал Ҳамадоний ҳазратларининг рамзий қабрларини зиёрат қилдилар. 

Меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб ташрифлари давом этади. 


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, жорий йилдан бошлаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, нашр этила бошланди. Жумладан .Иймон,, давоми...

4780 14:05 / 03.12.2019
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҚайнона ndash келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдирquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

8081 10:05 / 10.08.2018
2019 йил 711 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 41 халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Бу давоми...

2125 10:07 / 06.09.2019
Кейинги ҳафтадан бошлаб бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари мумкин.Semafor Studio томонидан давоми...

4015 17:30 / 08.04.2021