1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳижрий сананинг бошланиш тарихи

17:00 / 27.05.2022 4987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан мактуб олдилар. Унда, сиздан мактублар келади, бироқ тарихи номаълум бўлади. Тарихни белгиласангиз, яхши иш бўлар эди, деган маъно бор эди. Бир оз вақт ўтгач,Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яна бир мактуб олдилар. Унда «Шаъбон ойида» дейилган эди. Қайси Шаъбон? Ўтганими, ҳозиргисими ёки келгуси Шаъбон ойими, била олмай қийналдилар.

Яна бир куни Ямандан, Яъло ибн Умайядан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб келди. Бу мактубда тарих белгиланган эди. Бу иш ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга маъқул келди.

Шундан сўнг у киши шўро мажлисини чақириб, ўртага мусулмонларга хос тарих-йил ҳисобини қабул қилиш масаласини қўйдилар. Ислом жамияти ўзлигини намоён қилиши, бошқаларга тақлид қилмай, ўзига хос йил ҳисобига эга бўлиши керак эди.

Биринчи масала «Тарихни (сана ҳисобини) қачондан бошлаш керак?», деган саволга жавоб топишдан иборат бўлди. Талха ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлган йилларини биринчи йил, деб ҳисоблашни таклиф қилди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилган йилларини биринчи йил деб ҳисоблашни таклиф қилдилар. У киши: «Ҳижрат ҳақ билан ботилнинг ораси ажралишига сабаб бўлган», дедилар. Бошқа бирлари эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йилларини биринчи йил, деб ҳисоблашни таклиф қилди. Лекин кўпчилик Али розияллоҳу анҳунинг таклифларини ёқлаб овоз бердилар. Иккинчи масала йил ҳисобини қайси ойдан бошлаш эди.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: «Ражаб ойини биринчи ой қилиб олайлик, у (уруш) ҳаром ойларнинг биринчиси», деди.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу:

«Рамазон ойини биринчи ой қилиб олайлик, у умматнинг шарафли ойи», деди. Али розияллоҳу анҳу эса: «Муҳаррамни биринчи ой қилиб олайлик, унинг ўзи йилнинг биринчи ойи»,- дедилар. Ҳаммага мана шу гап маъқул бўлди. Шу тариқа Ислом уммати ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ташаббуслари ва ғайратлари билан 16 ҳижрий санадан бошлаб ўзининг йил ҳисобига эга бўлди.

Албатта бу катта иш эди. Келажакда дунёга етакчилик қилиши зарур уммат учун ана шунга ўхшаш шиор бўладиган нарсаларнинг кераклиги ҳеч кимга сир эмас эди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти 4 босқич талабаси

Азимжон Рихсибоев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
халифалик даври ҳижрий 193198, милодий 809814 Бу халифанинг тўлиқ исми Муҳаммад Амин ибн Ҳорун арРашид. Унинг онаси ndash Зубайда бинт Жаъфар ибн Мансур. Бану Аббос давоми...

956 14:18 / 16 январь
Исмоил алайҳиссалом пайғамбарлар ичида энг насаби машҳур, яъни отаонаси машҳур зотлардан бирлари десак, муболаға қилмаган бўламиз. У зот Иброҳим алайҳиссалом ва давоми...

7678 15:00 / 17.02.2019
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ироқнинг Мовсил вилояти яқинидаги Нийнаво деган жойга ўз набийси Юнус алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Юнус алайҳиссалом Бану давоми...

4938 17:00 / 11.02.2019
Ташаббускор ва масъулиятни чуқур ҳис қиладиган инсон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кечалари ҳеч кимга билдирмай, одамларнинг ҳолларидан хабар олишни ҳам давоми...

1921 12:25 / 24.08.2024
Аудиолар

225954 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

144782 14:35 / 11.08.2021