Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 184-дарс. Дуо ибодатдир

19:00 / 14.05.2022 2821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

711. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо ибодатдир»дедилар. Сўнгра «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» (ояти)ни қироат қилдилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

712. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда турган эдилар, бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум билан бошларини кўтардилар. Биз: «Нега куляпсиз, Эй Аллоҳнинг Расули?» дедик. «Менга ҳозиргина бир сура туширилди», деб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнака ал-Кавсар. Фа солли ли Роббика ванҳар»ни қироат қилдилар. Сўнгра: «Кавсар нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир», дедик. «У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган наҳрдир. Унда кўп яхшилик бордир. У Қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича. Улар ичидан бир банда суғуриб олинади. Мен: «У менинг умматимдан», дейман. Шунда: «Бу сендан кейин нима қилганини билмайсан», дейди»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

713. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бизга Роббингнинг насабини баён қилиб бер», деганларида, Аллоҳ «Айт: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир. У туғмаган ва туғилмаган»ни нозил қилди. Чунки ҳар бир туғилган нарса, албатта, ўлади. Ҳар бир ўлган нарса, албатта, мерос қолдиради. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўлмайди, мерос ҳам қолдирмайди. «Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган». Унга ўхшаш ҳам, тенгдош ҳам бўлмаган. Унинг мислига ўхшайдиган ҳам йўқ», деди.

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
170. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча Абдуллоҳ ибн давоми...

5408 13:30 / 26.04.2019
607. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кийим кийганингизда ва таҳорат қилганингизда ўнг томонингиздан давоми...

2689 17:00 / 31.12.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли зот эдилар. У кишининг саховати олдида бошқа саховатлар ип эша олмас эди.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3001 20:03 / 28.04.2017
.Сутра,, деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқдир. .Сутра,ни Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари давоми...

1855 13:00 / 20.09.2020