1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қуръон билан қалбларингиз ва уйларингизни обод қилинглар

08:00 / 13.05.2022 2059 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга қасамки, энг севикли нарсангиз Аллоҳ бўлмагунча динда чўққига чиқа олмайсизлар. Ким Қуръонни яхши кўрса, бас, у Аллоҳни яхши кўрибди. Сизларга айтилаётган ушбу гапни яхшилаб фаҳмланглар.

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ

«Қуръон ўқинглар! Албатта, Аллоҳ Қуръонга идиш бўлган (Қуръон жо бўлган) қалбни азобламайди».

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу

«Агар илм олмоқчи бўлсангиз, Қуръонни кенг ёйинглар. Чунки унда аввалгиларнинг ва кейингиларнинг илми бордир».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

«Албатта, (ичида) Қуръон ўқиладиган уй аҳли учун кенгаяди, яхшилиги кўпаяди, у ерга фаришталар ҳозир бўлиб, шайтонлар чиқиб кетади. Албатта, Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби тиловат қилинмайдиган уй аҳли учун тораяди, яхшилиги озаяди, у ердан фаришталар чиқиб кетиб, шайтонлар келади».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу

«Аллоҳга қасамки, Қуръонсиз бойлик йўқ, Қуръондан кейин фақирлик йўқ».

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

Салафи солиҳлардан бирлари шундай дедилар: «Қуръондан ўқийдиган вазифам зиёда бўлгани сари вақтимдаги барака ҳам зиёда бўлди. Мен вазифамни зиёда қилиб боравердим, ҳатто у ўн порага етди».

Иброҳим ибн Абдулвоҳид Мақдисий Зиё Мақдисийга илм талабида сафарга чиқмоқчи бўлганида шундай насиҳат қилдилар: «Қуръон қироатини кўпайтир, уни тарк қилма. Чунки сен талаб қилаётган нарса (илм) Қуръондан ўқиганинг миқдорича осон бўлади».

Зиё Мақдисий шундай дейди: «Мен устозимнинг гаплари ҳақ эканлигини кўрдим. Уни кўп тажриба қилдим, агар Қуръондан кўпроқ ўқисам, ҳадисни эшитиш ва кўп ёзиш менга осон бўлди. Агар Қуръондан ўқимасам, ҳадисни ўрганиш ҳам осон бўлмади».

Албатта, сизлардан аввалгилар Қуръонни Роббиларидан келган мактуб деб билдилар, улар кечалари Қуръон оятларини тадаббур қилиб чиқиб, кундузлари уни қидирар эдилар (унга амал қилишга имконият, фурсат, сабабларни ахтариб юришарди).

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо

Агар қалблар пок бўлганда, Қуръон қироатига тўймаган бўлар эди.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу

Бир киши Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: «Менга васият қилинг», – деди. Шунда у зот: «Аллоҳнинг Китобини йўлбошчи қилиб ол, унинг қозилигига, ҳакамлигига рози бўл. Чунки У Расулингизнинг сизларга қолдириб кетган нарсасидир. У шафоатчидир, итоат қилинадиган Китобдир, У ҳақиқий гувоҳдир. Унда сизнинг ва сиздан олдингиларнинг зикри бор. Орангиздаги ҳукмнинг зикри бор. Унда сизнинг ва сиздан кейингиларнинг хабари бор».

Қуръон орифларнинг бўстонидир…

Муҳаммад ибн Воси роҳимаҳуллоҳ

Қуръон маъноларини тадаббур қилмасдан ўтказиб зое қилган кўп вақтларимга надомат қилдим.

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ

Қуръонни лозим тутинглар, зеро, У ақлнинг фаҳми, ҳикмат нури, илм булоқлари ва Роҳман тарафидан нозил қилинган Китобларнинг сўнгисидир.

Каъбул Аҳбор роҳимаҳуллоҳ

«Ва пешқадамлар, пешқадамлар» (Воқеа сураси, 10-оят). Улар Қуръон аҳлидир.

Каъбул Аҳбор роҳимаҳуллоҳ

«Аллоҳга унс бўлиш нима?» деган саволга Зуннун Мисрий роҳимаҳуллоҳ: «Илм ва Қуръон», – деб жавоб берганлар.

Ҳаволатни уч ўринда изланглар: намозда, Қуръонда (тиловати, тадаббури, амалида) ва зикрда. Агар шу ўринларда ҳаловатни топсангиз, шундай давом этаверинглар ва хурсанд бўлинглар. Агар шу ўринларда ҳаловатни топа олмасангиз, билингларки, эшик беркилибди (яъни, қалб эшиклари қулф экан, энди банда қалбини ғафлатдан уйғотиш, тирилтириш учун қўлидан келган барча ҳаракатни қилсин).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

У билан қалбларингизни обод қилинглар, У билан уйларингизни обод қилинглар, яъни Қуръон билан.

Қатода роҳимаҳуллоҳ

Агар Аллоҳга қанчалар муҳаббатинг борлигини билмоқчи бўлсанг, қалбингда Қуръонга қанча муҳаббат борлигига назар сол.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

Албатта, бу қалблар идишлардир. Шундай экан, уни Қуръон билан машғул қилинглар (банд қилинглар, тўлдиринглар), бошқа нарса ила машғул қилманглар.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

Қуръонни лозим тутинглар, уни ўрганинглар ва фарзандларингизга ўргатинглар, чунки сизлар Қуръондан сўраласизлар ва Қуръон сабабли ажрга эга бўласизлар. Қуръон ақл юритган киши учун насиҳатгўйликка кифоя қилади.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо

Эй Аллоҳим, Қуръонни қалбларимиз баҳори қилгин. Китобингни қалбларимизга, дилларимизга жамлаб бергин. Уни бизга англатиб қўйгин, ҳикматларини идрок қилдириб қўйгин, одоби билан одобланишимизни, ахлоқи билан хулқланишимизни, яхши ўрганиб, бошқаларга ўргатишимизни насиб этгин ва барчамизни Қуръоннинг амалига муваффақ этгин. Албатта, Сен улуғлик ва икром Соҳибисан, барча нарсага Қодирсан.

Араб тилидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим

 

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гўзал сўзлардан сўзлаб, хунук сўзлардан тилни тийиш ҳақида Асмо ибн Хорижа айтади .Мен ҳеч кимни сўкмадим ҳатто жавобан ҳам. Чунки, мени сўкадиган одам икки давоми...

1043 09:00 / 20.05.2023
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

1398 13:04 / 15.04.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда кишиларни бахилликдан ҳам қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, давоми...

2509 12:15 / 19.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина давоми...

1964 11:00 / 16.06.2020