1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шаввол ойи рўзасининг фазилати

06:00 / 23.04.2023 3791 pdf Ўқиш режими + -

 

Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.

Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

 

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 22 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Имом Ал Бухорий, жомеъ масжидига аср давоми...

1645 11:02 / 22.02.2022
2024 йил 5 март куни Хива шаҳрининг Ичанқалъа мажмуасида .Хива ndash Ислом дунёсининг туризм шаҳри, шиори остида халқаро тадбир бўлиб ўтди. Маълумот учун 2022 йил 2729 июнь давоми...

1572 11:05 / 07.03.2024
Татаристон мусулмонлари диний идорасининг .Закот, хайрия фонди уйсиз ва муҳтожларга хайрия дастурхонларини ёзишда давом этмоқда. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

1443 11:00 / 27.05.2021
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қисмида ер ўпирилиши оқибатида юзага давоми...

2441 09:51 / 19.12.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021