1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўзага қандай ният қилинади?

14:30 / 22.04.2022 7134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Рўзанинг таърифида «ният билан» дейилган. Ният нима? Рўзага қандай ният қилинади?

Жавоб: Ният – «Аллоҳ учун фалон рўзани тутишга ният қилдим» деб, муайян бир рўзани тутишни қалбга тугишдир. Рўза бир неча турли бўлади:

1. Фарз рўза: Рамазон ойининг рўзаси.

2. Белгиланган назр рўза.

3. Белгиланмаган назр рўза.

4. Рамазоннинг қазо рўзаси.

5. Бузиб қўйилган нафл рўзанинг қазоси.

6. Каффорат рўзаси

7. Нафл рўзалар.

Рамазон рўзаси, белгиланган назр рўза ва нафл рўзани бир кун олдин кечқурун ният қилиш мумкин, лекин ётаётган пайтда ният қилиш шарт эмас. Ният қилиб ётмаган бўлса, уйғонганида тонг отган бўлса, куннинг ярмидан олдин ният қилиб олиш мумкин. Рамазоннинг қазоси, белгиланмаган назр рўза, каффоратлар ва нафлнинг қазо рўзасини кечқурун ният қилиш шарт.

«Ҳилол» журналининг 3(36)сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМуҳтарам УстозБир одам ўзига тегишли 10 сотиҳли ер майдонини масжид қуриш учун атаган эди. Енди масжид қуриш имкони ёъқлигидан ўша ерни сотиб, пулини Аллоҳ давоми...

4335 09:05 / 02.10.2017
СаволМуҳтарам Шайх ҳазратлари. Турлитуман безакли, ҳар хил каштали жойнамозларда намоз ўқиш танзиҳан макруҳдир. Булар чалғитиши, ғафлатга солиши мумкин, аввало давоми...

7307 08:05 / 13.01.2018
СаволҚайнаган сув билан оғиз очиб бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

6154 09:05 / 27.09.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари.Аёлимнинг янгаси унга .эрхотин бирга бўлганингиздан сўнг, агар эринг ё сен ғусл қилган бўлсанг, иккинчингиз ҳам давоми...

5020 20:00 / 26.04.2016
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021