1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Камолиддин қорининг ҳаёт йўли

15:30 / 29.03.2022 1925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихдан маълумки, иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонлик кўплаб ҳамюртларимиз урушга, фронтга олиб кетилган. Хусусан, Наманган шаҳридан ҳам кўплаб йигитлар фронтга сафарбар қилинди. Бу сафарбарлик Камолиддин қори домлани ҳам четлаб ўтмади. Фронтда  кўплаб ҳамюртларимиз халок бўлди. Омон қолганлари эса майиб-мажруҳ бўлиб ўз она юртларига қайтишди. Шулар ичида бир оёғига ўқ тегиб мажруҳ бўлган Камолиддин қори домла ҳам уйга қайтдилар. Камолиддин қори домла фронтда жасорат кўрсатиб, қаҳрамон бўлдилар. Ҳукумат кўрсатган қаҳрамонликларини тақдирлаб, бир нечта орден ва медаллар ҳамда «Запарожец» автомашинасини берди. Қизиғи, ҳазрат қори домла бу мукофотларни ҳеч бирини олмай, мен юртимни, динимни ва оиламни шаънини ҳимоя қилиш учун хизмат қилганман деган эканлар.

Камолиддин қори 1903 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Ҳайдаробод маҳалласи (ҳозирги Қўқон кўчаси)да ҳунарманд оиласида дунёга келди. Қиблагоҳи Умрзоқ ота илм аҳли ва Қуръон аҳлларини ўзига дўст тутган тақводор ва ибодатгўй киши бўлган.

Камолиддин қорининг отаси Умрзоқ ота 1906 йили вафот этади. Натижада, барча оила ташвиши онаси Зуҳрахон ойим (ваф.1957) зиммасида қолади. Камолиддин ўша кезлари ҳали 3 ёшга ҳам тўлмаган бола эди. Онаси ўғлининг таълими ва одоб ахлоқини қаттиқ назоратга олади. Мавлоно Камолиддин дастлабки диний таълимни оила муҳитида олади. У ғоят зийрак ва илмга ташна бола бўлиб улғаяди. Онаси ўғлидаги илмга бўлган муҳаббатни кўриб, уни Сардоба даҳасидаги «Маржома» қорихонасига ўқишга беради. У ерда Камолиддин ўша даврнинг машҳур Қуръон ҳофизи Абдулғофур махдумдан сабоқ олиб, 15 ёшида жарангдор ва ёқимли овоз соҳиби бўлган Қуръон ҳофизи бўлиб етишади. Камолиддин қори Қуръон билан хулқланган, ҳалим, нозиктаъб ва гўзал хулқ соҳиби бўлиб камол топади.

Кейинчалик, Камолиддин қори Янгиқўрғонлик Абдулмўмин қорининг қизлари Заҳрохон ойим билан турмуш қуради ва маълум муддат Янгиқўрғон районидаги «Редивон» қишлоғида яшаб, у ердаги масжидда имом бўлиб, илм зиёсини тарқатади.

Камолиддин қори домланинг яшаган вақти шўролар даврига тўғри келади. Ҳеч кимга сир эмаски, бу даврда диний сабоқ бериш ва таълим олиш амримаҳол бўлган. Аҳли илмларимиз коммунистлар чақувидан қўрқиб, диний таълим беришга журъат эта олмаганлар. Ана шундай пайтларда ҳам Камолиддин қори домла илм-маърифат улашишдан тўхтамади. Камолиддин қори шогирдларига эшикни маҳкам ёпинглар, Аллоҳим ўзи асрайди деб, доимо уйларида 10-15 нафар болаларга Қуръони Карим ва одоб-ахлоқдан таълим берган эканлар. Ўша пайтда Камолиддин қори домладан таълим олган кишилар ҳофизи Қуръон бўлишмасада, 5-6 пора сурани ёд олган, Қуръони Каримни тажвид билан ўқийдиган кишилар бўлиб етишдилар. Ҳозирги кунда ушбу шогирдлари ёшларга панд-насиҳат берадиган маҳалла оқсоқоллари бўлиб, умргузаронлик қилиб келишмоқда. Шогирдлари Камолиддин қори домлани доимо фахр билан эслаб, хақларига дуойи хайрлар қилишади.

Жумладан, шогирларидан бири устоз Камолиддин қори домлани шундай хотирлайди: «Устозим раҳматли қори домланинг бўйлари паст, юзлари буғдойранг, соқоллари сийрак киши эдилар. У зот доимо суннатга мувофиқ, бошларида салла (ёки белбоғни салла қилиб олар), устларида узун тўн ва оппоқ яҳтак, оёқларида эса маҳси кавуш бўларди. Қори домла Қуръони Каримни шундай бир гўзал савтда, тажвид ва тартил қоидаларига амал қилган ҳолатда ўқир эдиларки, эшитган тингловчи тиловатни тугатмаса дер эди. Аммо ўзлари ҳам ҳеч қачон кам оят тиловат қилмас эдилар. Тиловат қилганларида ҳам бир саҳифадан кам бўлмас эди. Овозлари шундай жарангдор эдики, уйдаги, даҳлиздаги ҳатто, ташқаридагилар ҳеч қандай овоз узатгичларсиз бемалол эшитар экан. Қори домлани зиёратларига келган кишилар у зот билан суҳбатлашиб, руҳий ва маънавий озуқа олиб қайтишарди».

Фарзандлари Аҳмадали ака оталари Камолиддин қори домлани шундай хотирлайди: «Отам раҳматлик Рамазон ойига жуда катта тайёргарлик кўрар эдилар. Ёшлик пайтимизда Рамазон ойи қиш ойига тўғри келарди. Отам кунига 5-6 порадан хатми Қуръонга имомликка ўтиб, тунги соат бир ёки иккида тугатар эдилар. Отам раҳматликни овозлари шу даражада жарангдор, ёқимли ва майин эдики, ортларидаги сомеъ кишилар чарчоқ нималигини билмасдик. Отам кўпинча кундузлари рўзадор ва кечалари намозларда қоим бўлардилар.

Ҳазрат Камолиддин қори домла 1972 йил 69 ёшларида оламдан ўтдилар. Уларни шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик»мозорига дафн қилинди.

Камолиддин қорининг оиласи ва фарзандлари тўғрисида маълумот берсак. Қори домла Заҳрохон ойим (1909-2003) мулла Абдулмўмин қори (қатағон қурбони бўлган) қизи билан турмуш қурганлар. Бу оиланинг 4 нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзандлари бор. Фарзандлари Жамолиддин (1934-2010), Баҳриддин (1947-2015), Фазлиддин (1954) ва Аҳмадали (1956) лар[1].

Мустақил тадқиқотчи Акрам Шарипов


 
 


[1] Ушбу маълумотлар ҳофизи Қуръон  Камолиддин қори авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх, имом, аллома, ҳанафийларнинг улуғларидан, ифтихоруддин .дин фахри, Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл ибн Абдулмутталиб ибн Ҳусайн ибн Абдурраҳмон ибн давоми...

1369 18:30 / 18.04.2021
Наманган шаҳрининг Ғунча мавзесида мўъжазгина бир масжид бор. Ушбу масжид фиқҳ илмининг билимдони Мулла Абдулқодир охунд шарафларига бунёд этилган. У зоти шариф давоми...

1797 19:48 / 12.12.2022
Бизнинг .Одоблар хазийнаси, деб номланган шарҳимизга асос бўлган .АлАдаб алМуфрад, китоби машҳур ватандошимиз имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий давоми...

10283 21:55 / 27.04.2017
Маълумки, шу йилнинг 3 март кунидан бери Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро давоми...

1734 19:30 / 07.03.2020
Аудиолар

120511 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7049 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42126 14:35 / 11.08.2021