1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарё вилоятида «Шодмонхўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

18:02 / 25.03.2022 2705 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидларнинг кетма-кет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди очилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган «Шодмонхўжа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилиб, илк жума намози жамоат билан адо этилди.

Маросимга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб,  йиғилганларга жума мавиъзасини қилиб бердилар. Шу пайтгача бу масжид фақат маҳалла масжиди сифатида фаолият юритаётган эди. Эндиликда у жомеъ масжидга айлантирилди.

Муфтий ҳазратлари сўзи аввалида масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.

«Шодмонхўжа» жомеъ масжиди биноси яқингача яроқсиз аҳволда бўлиб, намозхонларга бир қанча ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боисдан маҳалла аҳли ва масжид маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтган йилнинг июнь ойида масжидни қайта қуриш ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳолининг кўмаги ва ҳашари билан масжид биноси қисқа фурсат – тўққиз ой мобайнида қайтадан бунёд этилди. Мингдан зиёд намозхонни сиғдира оладиган масжид замонавий қиёфага келтирилиб, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди.

Таҳоратхоналар, масжид маъмурияти хоналари, кутубхоналар керакли жиҳозлар билан жиҳозланди. Иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бир қаторда замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Масжид атрофларини кўкаламзорлаштириш учун замонавий суғориш тизимлари ташкил этилиб, арчалар экилди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида ҳам бундай хушхабарларни бардавом қилсин.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Одатда одамлар каттакатта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети АҚШ талабаси ҳам ажабтовур давоми...

3197 15:04 / 24.10.2018
Дубайда бошланган Қуръон мусобақасида мамлакатнинг 23 та ҳудудидан келган янги мусулмонлар ҳам ўзаро рақобатлашмоқда, деб хабар беради Аlwatan newspaperrdquo давоми...

2293 17:01 / 30.01.2019
Грузия Кахети ўлкасининг Панкиси дараси, Ахмета шаҳри яқинидаги қишлоқда жойлашган .Дуиси, масжиди, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг ТКА давоми...

3150 13:30 / 06.08.2021
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу давоми...

1935 13:00 / 08.07.2019
Аудиолар

211104 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130362 14:35 / 11.08.2021