1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бугун «Бароат кечаси фазилати» ҳақида онлайн суҳбат бўлиб ўтади

16:00 / 17.03.2022 4256 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 17 март куни соат 20:30 да онлайн шаклда «Эй Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин!» номли туркум суҳбатларнинг илк сони «Бароат кечаси фазилати ва унга оид масалалар»га бағишланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Шаъбон ойи ва Бароат кечаси фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, ҳофизи Қуръонлар хатмоналар ўқийдилар ва дуою тазаррулар қилинади.

Мўътабар манбаларда, Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани, Бароат кечаси файзли кечалиги ҳақида кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билиб қолайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Бароат кечасининг файзидан баҳра олайлик.

Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар, чиройли қироат ва хатми Қуръон дуоларини жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!



Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Шайх Зайд, масжиди 2007 йилда янги барпо этилган масжидлардандир. Бу Бирлашган Aраб Aмирликларининг энг катта масжиди бўлиб, шайх Зайд бин Султон AлНахайён томонидан давоми...

2460 11:22 / 03.04.2021
Муҳтарам устоз ва мураббийлар Аввало, сизларни, таълимтарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимлари ва фахрийларини умумхалқ байрами ndash Ўқитувчи ва мураббийлар давоми...

1640 17:33 / 30.09.2023
Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх давоми...

1403 15:56 / 03.10.2024
2024 йил 22 август куни Англиянинг .Илмул ирфон, зиёрат туризми ташкилоти аъзоси, Брентфорд шаҳри муфтийси Муҳаммад Ишфок ҳамда муфтий Муҳаммад Зубайр ҳазратлари давоми...

1396 18:00 / 22.08.2024