1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, обрўйимни Сенга топширдим

14:00 / 09.03.2022 5161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда у зот: «У ҳар тонг отганида:

اللهُمَّ قَدْ وَهَبْتُ نَفْسِي وَعِرْضِي لَكَ

«Аллоҳумма қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, мен нафсимни, обрўйимни Сенга топширдим), дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Молик .Муваттоъ, китобларида айтишларича, киши ўзи яшамайдиган уйга кирганида .Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн, Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ давоми...

4079 08:32 / 06.01.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида .Ғуфронака, Сенинг мағфиратингни сўрайман ва .алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва давоми...

2364 08:14 / 30.11.2024
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимки Рамазонда Аллоҳни зикр қилса авф қилинади ва Ундан сўраса ноумид давоми...

9064 11:52 / 19.04.2023
Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер давоми...

1499 10:13 / 22.01.2025