1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тил қалбнинг таржимони, ойнасидир

17:00 / 04.03.2022 1603 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Қиёмат куни шундай дейди: «Жалолим учун бир-бирини яхши кўрганлар қани? Бугун Ўз соямдан ўзга соя йўқ кунда уларни Ўз соямда соялантираман», дейди».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда айтилганидек, мўмин киши яхши кўрса, фақат Аллоҳ учун яхши кўриши керак. Зеро, Фаҳри-коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам амалларнинг энг фазилатлиси Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш эканлигини марҳамат қилганлар.

Мўмин инсон, унга доимо Аллоҳни эслатиб турувчи, доимо фазилат ва тақвога ундовчи инсон билан дўст тутиниши керак. Қалбида яхшилик ва гўзал хулқи бўлмаган инсонни дўстликка лойиқ кўрмаслиги керак.

Ҳикмат аҳллари қандай инсонлардан узоқ бўлиш кераклиги ҳақида қуйидаги насиҳатни беришган:

«Ўғлим, хоҳлаган инсонинг билан дўст бўл, фақат шу тўрт тоифа инсонлардан узоқ бўл:

1. Аҳмоқ инсон билан дўст бўлма, чунки аҳмоқ инсон сенга фойда қиламан деб зарар бериши мумкин.

2. Хирсли, тамагир инсон билан дўст бўлма. Чунки у сени бир бурда нон, бир қултум сув учун сотиб юбориши мумкин.

3. Баҳил инсон билан дўст бўлма. Чунки баҳил инсон, унга эхтиёжинг тушган пайтда сени тарк этиши мумкин.

4. Қўрқоқ инсон билан дўст бўлма. Чунки у сени ҳам, ота-онасини ҳам сотиб юбориши мумкин.

Солиҳ дўст инсон учун саодат ва омонликдир, шунинг учун қалбимизни бир хисоб китоб қилиб кўрайлик:

- Кимлар билан дўстлашяпмиз?

- Дўст деб билганларимизнинг сифатлари қандай?

- Дўстимизнинг оғзидан қандай сўзлар чиқади?

Зеро, тил қалбнинг таржимони, ойнасидир. Инсон тилидан нима кўпроқ чиқса, қалбида ҳам шу бўлади.

Яъни, дўстимиз сўзлари ва ҳаракатлари билан Аллоҳни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни, охиратни эслатса, у инсоннинг қалбининг тахтида Аллоҳ ва Унинг Расули бордир демак. Бундай инсон билан дўст бўлиш Ҳазрати Умар айтганларидек, онсонлик билан қўлга киритилмайдиган бир бойликдир. Ундай дўстдан ажралиб қолмасликка ҳаракат қилиш керак.

Агар, дўстингизнинг тили доимо  қалбингизни оғритса, фақатгина мол-дунё, дунёвий орзу-ҳаваслардан гапирса, демак бу инсон дунёнинг қули бўлипти. Бундай инсон билан дўстлик, охират фақирлигига олиб боради, абадий саодатдан маҳрум қилади.

Дўстингиз Аллоҳ ва Унинг Расули рози бўладиган шаклда яшаяптими? Ҳаёти Қуръон ва Суннатга мувофиқми? Инсонларнинг қалбига яхшилик улашиш учун ғайрат қиляптими? Дунё ва охират танлови бўлганида, ҳар доим охиратни танлай оладими?

Агар шундай бўлса, ундай дўстнинг қадрини билиш, унга вафоли бўлиш мўмин инсоннинг вазифасидир. Зеро, вафоли бўлиш тақвонинг аломатидир.

Роббимиз барчамизга солиҳ ва содиқ дўстлар лутф айласин. Ибодатларда вафоли бўлиб, солиҳлар билан бирга Хузурига боришимизни эҳсон айласин. Амин!...

Усмон Нури Тўпбош

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ҳозирда кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, давоми...

3488 08:30 / 15.11.2018
Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади .Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун борбудини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун давоми...

1766 08:33 / 06.04.2020
Шайх Муҳаммад Азийм Ҳаасалпурий ҳафизаҳуллоҳ айтадиларИбн Қудома .Китабуттавваабийн,да ёзадилар.Бир шахс Ҳазрат Иброҳим бин Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг давоми...

2564 09:00 / 24.06.2019
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

1159 08:00 / 04.11.2020