1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

500 йиллик масжид таъмирланди

11:00 / 25.02.2022 2109 pdf Ўқиш режими + -

Босния ва Герцеговина пойтахти Сараеводаги энг қадимий масжидлардан бири бўлган «Лубина» масжиди яқинда таъмирдан чиқарилди.

Қарийб 500 йил аввал Усмонлилар томонидан қурилган бу масжидда жума намози ва зикр ибодатлари адо этиб келинади.

«Лубина» масжиди Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевонинг эски қисмида жойлашган бўлиб, масжиднинг мактаб биносида 89 нафар эркак ва аёллар таҳсил олади.

Масжид 1696 йилда Австрия армиясининг француз генерали Эжен де Савойя томонидан ёқиб юборилган ва бутунлай вайрон қилинган.

Тарихий масжид яқинда тўлиқ таъмирланиб, унинг режалари янгидан ишлаб чиқилди.

Сараеводаги бошқа масжидларда бўлгани каби бу масжидда ҳам беш маҳал намоз, жума намози ибодати ўқилиб, бундан ташқари болалар ва ёшлар учун Қуръон курслари, мавлудлар ўқиш, турли тадбир ва маросимлар ўтказилади.

                                                                                                                                                               Хуршид Маъруф



Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 4 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган Ўзбекистонлик зиёратчилар эсономон муборак заминга етиб давоми...

1843 14:53 / 04.06.2023
Японияда кенг тарқалган буддизм ва синотизм динлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Бу ерда мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Эндигина исломни қабул давоми...

2911 07:10 / 19.04.2019
Бугун 18 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг давоми...

2136 14:00 / 18.06.2019
АлМустафоrdquo номи билан ташкил этилаётган халқаро Қуръони карим ва ҳадис танловининг дастлабки босқичига иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этмоқда, деб хабар давоми...

2547 11:40 / 28.11.2018