1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Душманнинг ҳам душмани бўлади

19:00 / 24.02.2022 3249 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жан де Лафонтен ўзининг «Сараланган афсоналар» китобида қуйидаги ҳикояни келтиради:

«Бир ақлли киши ёлғиз юриб кетаётган эди. Бир аҳмоқ йигит унга тош отиб безовта қила бошлади. У аҳмоқ йигитга қараб деди:

- Эй йигит! Тошни жуда ажойиб отар экансан. Мана бу тангаларни мукофот ўлароқ қабул қил. Юмушинг жуда машаққатли экан. Бунинг шукронаси фақатгина тил билан бўлмайди! Аммо ҳов анави кишини кўраяпсанми? У сенга мендан ҳам кўпроқ пул беради. Унга кўпроқ тош отсанг кўп пул ишлаб оласан!

Аҳмоқ йигитнинг иштаҳаси очилди. Кўпроқ пул олиш илинжида ҳалиги киши томон югурди ва уни тошбўрон қила бошлади. У киши йўл қурадиган ишчиларнинг бошлиғи эди. Ишчиларига аҳмоқнинг таъзирини бериб қўйишни буюрди. Ишчилар уни роса дўппослашди. Аҳмоқ ўрнидан тура олмай қолди!

Лафонтеннинг бу ҳикоясига ўхшаш ҳикоя бизнинг исломий меросимизда ҳам бор. Бу ҳам юқоридаги ҳикояга ўхшаб кетади.

Бани Тамим қабиласининг саййиди, «арабларнинг юмшоқ кишиси» лақабини олган Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб уни бир мушт туширди. Аҳнаф сўради:

- Мени нега урдинг?

У жавоб берди:

- Бир киши менга пул бериб «Бани Тамимнинг саййидининг юзига бир мушт тушир», деди.

- Хато қилибсан. Мен Бани Тамимнинг саййиди эмасман. Бани Тамимнинг саййиди Ҳориса ибн Қудомадир!

Ҳориса ибн Қудома жаҳлдор, хулқи ёмон киши эди. Ҳалиги киши Ҳорисанинг олдига келиб уни бир мушт туширди. Ҳорисанинг ғазаби қайнади. Қиличини чиқариб мушт туширганнинг қўлини кесиб ташлади. Аҳнафнинг мақсади ана шу эди.

Бу икки ҳикояда ҳам битта ҳикмат бор. У ҳам бўлса «душманингни бошқа душманингга рўбарў қил!».

Гоҳида бошқаларнинг даражасига тушишни истамаймиз. Чунки улар билан тенглашиш ҳар қанақанги ҳолатда ҳам мағлубиятдир. Улардан ғалаба қозонсанг ҳам лаззатни ҳис қилмайсан. Мағлуб бўлсанг ҳам мағлубиятни ҳазм қилмайсан. Аммо ҳаётда ҳар қандай душманнинг ҳам душмани бўлади. Улардан ё ўзинг ҳаққингни оласан, ёки бошқанинг қўли билан ҳаққингни оласан. Бунда зийраклик лозим бўлади.

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради .Совуқ давоми...

5550 14:00 / 03.08.2022
Оқил кишининг аломатлари саккизтадир1. Рўбаро келган нарсасига орқа ўгирмай, балки ҳозир бўлади, тайёр туради.2. Замони аҳлига нисбатан қўполлик эмас, балки давоми...

2965 09:31 / 26.03.2022
Гарчи воситачилик қилиб бўлса ҳам мусулмонларнинг ҳожатларини чиқариш учун саъйҳаракат қилиш Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мендан бир одам давоми...

905 15:12 / 22 август
Учинчи амалАллоҳ таолони доим зикр қилиб юриш. Тилда ҳам, қалбда ҳам, амалда ҳам, ҳолда ҳам Аллоҳнинг зикрини тўхтатмаслик. Зеро, банданинг муҳаббатдан насибаси давоми...

2916 11:00 / 23.01.2021