1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда икки нафар фуқарога таъқиқ қўйилди

21:55 / 21.02.2022 3515 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг юртимиз аҳли Умра ибодатини адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Диёримиз зиёратчилари учун Макка ва Мадина шаҳарларида барча шарт-шароитлар энг юқорида даражада муҳайё қилинди. Буни – Умра сафарида бўлиб турган зиёратчиларнинг миннатдорлик сўзлари, самимий эътирофларидан ҳам яққол кўриш мумкин.

Кези келганда, сафар билан боғлиқ айрим кўнгилсиз ҳолатларни ҳам айтиб ўтиш керак. Хусусан, жорий Умра мавсумида Мадина аэропортида икки нафар зиёратчимиз Саудия Арабистони чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга таъқиқ борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида Саудия қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан мамлакатга кириш учун 10 йил муддатга таъқиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз. Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади”, деган ҳикмат бор. Мазкур икки фуқаро аввало ўзларини муборак ҳаж ва умра амалларини адо этиш бахтидан мосуво этдилар, қолаверса зиёратчиларимизга ажратилган икки ўринни беҳуда кетишига сабабчи бўлдилар.

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоридир. Ўз навбатида, сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли умра зиёратини адо этишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 56 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди. давоми...

929 17:58 / 06.11.2024
Яқин кунларда мусулмонлар мамлакат аҳолисининг беш фоизини ташкил этувчи Филиппин давлатида ҳам Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2306 07:00 / 22.01.2019
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давоми...

2058 16:17 / 26.11.2023
Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисобкитобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.ЕИ давоми...

4501 07:19 / 10.08.2018