1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўрта ер денгизи бўйида «Бисмиллаҳ» калимасига ўхшаш фигура топилди

09:03 / 15.02.2022 2116 pdf Ўқиш режими + -

Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида Анталия вилоятидаги мармар плита устида «Бисмиллаҳ» калимасига ўхшаш фигура топилган. Тошда пайдо бўлган фигура конда тошни қайта ишлаш хизматчиларнинг эътиборини тортган. Ишчилар тошнинг чангини тозалаш чоғида унинг араб ҳарфлари билан ёзилган «Бисмиллаҳ» калимасини пайқаб қолишган. Сўнгра плита таҳлил учун Туркиянинг жануби-ғарбидаги Испарта вилоятидаги Сулаймон Демирел университетига юборилган.

Физули Яғмурлу, Расит Олтиндаг ва Назми Сенгун каби олимлар ўз таҳлилларида қизиқарли кашфиёт қилишди. Мармар таркибидан 195 миллион йиллик қолдиқлар топилган бўлса-да, бу ёзув табиий равишда пайдо бўлган деб ишонилади. Пластинани ҳосил қилган доломитик оҳактошда 195 миллион йил аввал юра даврида яшаган денгиз жонзотларига тегишли биокластик қолдиқлар топилган.

Маърузада Бисмиллоҳ тошидаги фигуралар мутлақо табиий шакл эканлиги, ёзувлар эса юрак шаклидаги молюскалар қолдиқларининг парчаланиши, деформацияси ва жойлашиши натижасида ҳосил бўлганлиги таъкидланган.

Акдениз университети илоҳиёт факультети декани Аҳмет Огке томонидан тақдим этилган илмий ҳисоботга кўра, тош устида шаклланган фигура ҳақиқатда арабча Бисмиллаҳ калимасидир.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
Islamnews.ru
Мавзуга оид мақолалар
Диний таълим муассасаларида қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими маълум давоми...

2819 14:31 / 22.06.2021
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллабқувватлаш Фонди кўмагида давоми...

2511 11:26 / 13.10.2018
Муқаддас заминда ҳаж ибодатини адо этаётган миллионлаб мўминмусулмонлар қатори 15 минг нафар юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ давоми...

1215 01:31 / 06.06.2025
Нурсултонда қурилаётган янги масжид атрофида катта парк барпо этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Олтой Кулгинов инстаграм саҳифасида маълум қилди. Бу ўз навбатида давоми...

1964 15:06 / 17.08.2021