1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Илмда хотиржамликни ҳис қилиш

15:05 / 12.02.2022 3294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг ҳақиқий муваффақияти қайси ўринда бўлмасин Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқидан сўнг илмга бўлган ҳиммати ва ихлосига боғлиқдир. Бу барча илм билан шуғулланувчиларга тегишлидир. Олим кишининг илмида юксакликка эришиши учун ўз йўналишида тўғри манҳажни ушлаши лозим. Шу қатори илмий даражасини баҳс-мунозара, ёзув-чизув ва дарс бериш каби йўллар билан оширишга кун-у тунини сафарбар қилиши муҳим аҳамият касб этади.

Албатта, толиби илм илм талаби ва таҳсили учун бор кучини сарфласа, қийинчилик ва машаққатларга бардош берса ва улардан ғолиб келса, Аллоҳ таоло унинг ҳаракатини зое қилмайди, одамлар унинг ҳаққини олиб қўймайди ва ундан юксалиш ва ривожланиш ортга сурилмайди. Дарҳақиқат, юксалиш учун катта сабр талаб қилинади.

Бироқ, узундан-узун орзуларга берилган, дангасаликка одатланган, роҳат талабида бўлган, муваффақиятга осонликча эришишни хоҳлаган, шириндан-ширин таом еган, чиройли кийимларни кийган, узундан-узун уйқуларни яхши кўрган ва фаслларнинг ўзгариши уни илм олиш ва таҳсилидан машғул қилиб қўйган кишидан илм қанчалар узоқда! Ундан илм қанчалар нафратда! («Софаҳот мин собрил уламо» китобида келган 368-369-бетлар).

Бундай машаққат ва қийинчиликларни ошиб ўтиш олий ҳимматга эҳтиёж сезади. Ҳиммат соҳиби бўлмаган кишига довон ошишнинг, чўққини забт этишнинг ва мақсадга етишишнинг имкони йўқ!

Нақл қилинган ва фойдаланилган илмни ҳосил қилиш, тушуниш, ёдлаш ва мустаҳкамлашнинг ўзига яраша машаққатлари ва қийинчиликлари бор. Чунки, ҳар бир илмнинг узоқ ва яқин бўлган бошқа бир илмга боғлиқлиги бор. Илмлар гўёки шохлари кўп сербаргли дарахтга ўхшайди. Киши бир илмни унга боғлиқ бўлган илмни ўрганмагунча, ёхуд пишитмагунча пухта ўргана олмайди. («Софаҳот мин собрил уламо» китобида келган 363-бет).

Олдинги уламоларимиз ютуқларга етишиш учун бор вақтларини Аллоҳ йўлида илм ўрганиш ва ўргатишга бахшида қилганлар. Сўнгра юқори даражаларга эришганлар. Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг айтган сўзларига қаранг: «Ўғлим вафот этганида уни дафн қилиш учун тайёрлашга ҳам, жанозасига ҳам бора олмадим. Абу Ҳанифадан бирор нарсани ўтказиб юбориб, кейин пушаймон чекмаслик учун бу ишни қўшниларим ва яқинларимга топширдим». («Қийматуз замон» китобида келган 30-31-бет).

Имом, муҳаддис Мунзирий роҳимаҳуллоҳ «Комилия» ҳадис мадрасасига устоз этиб тайинланганларида, бор эътиборини унга жалб этдилар ва ҳаётларининг охирги йигирма йилини китоб ёзиш, ҳадис айтиш, маъноларини тушунтириш ва ҳадисларни тахриж қилишга эътикоф ниятини қилиб, у ерда ўтказдилар. Мадрасадан фақат жума намози учунгина чиқар эдилар. Ҳатто, у зотнинг катта ўғиллари Ҳофиз Рошидуддин Муҳаммад 643-ҳижрий йили вафот этганида, жаноза намозини мадраса ҳовлисида ўқидилар ва жанозасини мадраса эшигигача кузатдилар. У зотнинг ўғилларига айтган сўнгги сўзлари: «Болажоним, сени Аллоҳ таолога топширдим» бўлди ва жанозадан ажралдилар. («Жавобул Ҳофиз Мунзирий» китобида келган 26-бет).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг 

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.АлЖаббор, сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни давоми...

1986 15:32 / 29.05.2024
Аллома Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор .Байзовий ўзининг .Анворут танзил ва асрорут таъвил, номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга давоми...

2110 11:00 / 25.07.2023
Илмнинг даражаси буюк. Одамлар ризқ келишига сабаб бўлувчи илмларни орзу қилишади. Лекин адаштирмайдиган, ҳалолҳаромни ўргатадиган илмгина ибодатнинг асли давоми...

4759 21:39 / 19.05.2017
Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб беради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатли ва илм давоми...

3230 14:00 / 27.04.2023
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021