1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илк умрачилар она-Ватанга қайтишди

10:26 / 02.02.2022 1657 pdf Ўқиш режими + -

1 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда – Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида юқори даражада кутиб олишди.

Зиёратчиларнинг юз-кўзларидан хурсандчилик, тилларидан муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишгани учун шукроналик аримаганига гувоҳ бўлдик. Ушбу имконият яратилганига Ҳақ таолога ҳамдлар айтишиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, умра амалларини энг юқори шароитларда адо этиш учун барча имкониятларни муҳайё этиб берган Давлатимиз раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди идораларга чексиз миннатдорликлар изҳор этилди.

Маълумот учун, зиёратчилар Мадинаи мунавварада Масжидул Набавийда, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мутоҳҳараларида, минглаб саҳобаи кромлар абадий қўним топган “Бақи” қабристони, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари ва Ухуд тоғида зиёрат ва ибодатда бўлдилар. Маккаи мукаррамада эса умра амалини бажариб, Каъбаи муаззамани тавоф этишди. Шунингдек, Раҳмат тоғи – Арафотни, Нур тоғидаги Ҳиро тоғини ва Савр тоғидаги ғорларни ҳам зиёрат қилишди.

Кутиб олиш жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайт ва ижтимоий тармоқларида, шунингдек, давлат ва нодавлат телевидениялари орқали батафсил ёритилади.

Аллоҳ таоло умра сафаридан қайтган ҳамюртларининг ибодат ва зиёратларини даргоҳида қабул қилсин, муборак зиёратни барчамизга насиб этсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
22 ноябрь куни Ҳиндистонда Қуръони каримнинг миллий мусобақси бошланди. Мусобақа Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, тадбир Ислом давоми...

2786 10:30 / 23.11.2018
Туризм Федерал агентлиги Ростуризм Россияда мусулмонлар учун маданият мерос объектлари бўйлаб саёҳатларни оммалаштиришни режалаштирмоқа, ndash деб хабар қилмоқда давоми...

2541 11:14 / 08.10.2018
Жорий йилнинг 9 декабрида Лондонда Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Тадбир Лондондаги Исломий маданият жамияти давоми...

2209 15:00 / 07.12.2018
Доҳадаги Ислом санъати музейида ЖанубиШарқий Осиё экспонантлари учун янги галереялар очилди Бу ҳақда Россия телеканали хабар берди. Музейда Ява оролидан 19асрга давоми...

1599 15:34 / 03.03.2023
Аудиолар

211078 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021