1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Дунё чўксин, лекин сиз чўкманг!

13:04 / 29.01.2022 3222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизи бор ота-оналар, қариганимизда қизимиз бизга хизмат қилади деб ўйлашади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйли-жойли бўлиб кетган қизларини ёнларида кўришни хоҳлашади. «Келиннинг миннатли хизмати»дан кўра ўз қизининг уларга хизмат қилиши маъқулроқ. Аслида бунинг ғайриоддий тарафи йўқ. Албатта, ҳар қандай фарзанд ота-онага хизмат қилади, уларнинг бошида парвона бўлади. Аллоҳнинг ризоси ҳам шу орқали топилади. Жаннат эшиклари ҳам шундай очилди.

Ота-оналарнинг бундай орзу-умидига нисбатан ҳеч қандай гап-сўзимиз йўқ, лекин мусулмон сифатида баъзи нарсаларни айтиб ўтсак. Айтилажак бу гапларни, Аллоҳнинг изни билан, инсониятга бор овозимизда айтамиз. Динимизни қолоқликда айблашга уринадиган залолат асрининг «карнайлари»нинг тасаввурида қиз бола фақат қаҳва ичгинг келиб қолганда қаҳва тайёрлаб бериши керак холос. Улар қиз болани турмушга чиққунича уйда онасига идиш-товоқ ювишда ёрдам берадиган, меҳмон келиб кетганидан кейин ҳаммаёқни ораста қиладиган шахс деб билади. Бундан бошқа нарсага ақллари ҳам етмайди. Қиз ва хизмат сўзларини улар фақат шундай қабул қилишлари мумкин.

Алҳамдулиллаҳ, мўминмиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг суннатини ҳаётда дастуруламал деб биламиз. Барча замонлар учун энг гўзал мисоллар унда яширилганига ишонамиз. У зот алайҳиссаломнинг ҳаётни қандай танитганларига қараб ҳаётимизни шундай англаймиз. Жамиятни қандай шакллантирганларига қараб, биз ҳам шундай жамиятни хоҳлаймиз. Эркакларга тегишли нима деган бўлсалар, эркакларни шундай таниймиз. Аёллар хусусида айтганларини ҳам шундайича қабул қиламиз. Бу билан фахрланамиз. У зот алайҳиссалом бизга берганларига шунчаки эмас, тўлиқ иймон билан  эга чиқамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиз болани тарбиялаш борасидаги гапларининг умумий мазмун-моҳиятига мурожаат этганимизда оталарга қарата «қизингизга хизмат қилинг» деган маънони кўрамиз. Қизининг қаҳва таёрлаб беришини кутаётган ота билан қизи учун қаҳва тайёрлаган ота ўртасидаги фарқ Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлини кўзлаганлар билан бошқа йўлдагилар ўртасидаги фарққа ўхшайди. Бир неча бор қайтарганлари «Ким учта қизни тарбияласа...» деб бошланадиган жумланинг охиридаги «...жаннат бордир» деган ифода бизга шу ҳақда айтади. Қиз фарзандни тарбиялашни ва уни шу умматнинг қизи бўлади, деган ғояни ўзининг бош мақсади деб билган ота ёки онанинг қизининг бошини силашда ҳис қилган туйғуни дунёда бошқа ҳеч бир она ҳис қила олмайди. Ажабо, фарзандига кўрсатадиган муруввати уни узатиш, иш ва оила эгаси қилиш деган тушунча билан чегараланган дунёда қиз фарзандининг шарофати билан жаннатга эришишни мурувват ўлароқ кўрган ота ёки она қандай ҳис-туйғулар билан тўла экан? Иш ёки жаннат, турмуш ўртоғи ёки жаннат, набирали бўлиш ёки жаннат... Буларни битта рўйхатда киритиш мумкинми ажабо? Бугунги кунда дунёнинг барча қизлари оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларга очган уфқларини кўришлари керак эмасми? Оталарини уларга хизмат қилдириб қўйган бир Пайғамбар алайҳиссалом қайси қалб қамраб олиши мумкин бўлган ҳиссий туйғуни берганийкин инсоният оламига, қайси туйғу ва қайси ҳиссиётларни!

Аллоҳу акбар. Алҳамдулиллаҳ. Қанчалар муҳташам динимиз бор, қанчалар буюк Пайғамбарга умматмиз. Қизларимизга қанчалар буюк эшиклар очилган, қанчалар буюк ғоя булар. Шунинг натижасида «Қизим, менга бир қаҳва тайёрлаб бер, онанг билан бирга ичамиз»нинг ўрнига «Қизим, сенга қаҳва тайёрлаб берайми?» дейишга мажбур бўлган оталар. Аллоҳу акбар. Алҳамдулиллаҳ. Қанчалар буюксан, Аллоҳим. Раҳматинг бандаларига қанчалар яқин экан-а. Баланд пошнали туфли кийиб кўтарилиш билан фаришталарнинг қанотида Аршга кўтарилиш орасида қанчалик катта масофалар бор экан. Аллоҳу акбар. Алҳамдулиллаҳ.

«Ким уч қиз фарзандни...» деган огоҳлантириш билан бошланган ҳадислар, гўё жаннатни хоҳлаётган бўлсангиз, намоз ва ибодатингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, мана сизга осон йўли деётгандек оталарни қизларининг хизматига югуртираяпти. Бугунги кунда ўзларини ёш деб билган дунёнинг барча қизлари булутлар орасида яширинган ушбу буюк ҳақиқатни тушуниш етишлари керак. Уйда меҳмонга қаҳва тайёрлаш учун одам қидирилаётганда хаёлга биринчи келадиган қизлар, дипломга эга бўлиб, оила бюджетига ҳисса қўшсин деган мақсадда мактабга жўнатилган қизлар, хўжайиннинг телефонига эркакларга нисбатан юмшоқроқ жавоб беради деб ишга олинган аёллар, давлатнинг аёллар бандлигини оширишини муваффақият деб биладиган, узоқни кўролмайдиган кўзлар – барча қизлар бу фарқни тушуниб етсинлар: сизнинг бошингиздаги одамлар сиздан фойдаланишни муваффақият деб билишган. Ўзингизга келинг. Сиз умматсиз. Сиз котиба бўлолмайсиз. Тўқимачилик саноатида иш ҳақи балансини сақлаб қолиш учун арзон ишчи кучи сифатида ишга олинишингизга алданманг. Сизнинг бадалингиз жаннат бўлгани ҳолда, уни арзимас иш ҳақига алиштирманг.

Бу умматнинг қизлари оталарининг жаннатидир. Оналарининг жаннатидир. Ўзлари ҳам она бўлгач, жаннат ичидан жаннат топишади.

Мана сизга «қиз ва хизмат» сўзлари ўртасидаги боғлиқликнинг онгимиздаги интиқоси. Мана сизга замонавий дунё ва Ислом.

Эй бу умматнинг қизлари! Сизни жаннатнинг калити даражасига кўтарган Пайғамбарингиз алайҳиссалом учун қила оладиган энг яхши иш у зотнинг шариати кафолат бера олишни уддалашингиздир. Ҳеч ким бўлмаса ҳам сиз борсиз. Сиз онасиз. Инсон вужудининг онаси бўлганингиздек, даъволаримизнинг ҳам онаси бўлинг. Дунё чўксин, лекин сиз чўкманг.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Aллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, бизни Ислом неъмати билан ризқлантирди, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кўтариб, жаннатни унинг оёқлари остида қилиб давоми...

1291 09:00 / 15.06.2023
Кекса онахон шундай ҳикоя қилади .Учта ўғлим бор, барчаси уйжойли бўлиб, тинчтотувликда яшамоқда. Кунлардан бир куни тўнғич ўғлимникига меҳмонга бориб, ўша ерда давоми...

4576 17:00 / 30.06.2022
Аёлларнинг вакиласи Умму Салама онамиз аёлларнинг ўзларига хос ҳассослик билан масалани яна ойдинлаштиришни ирода қилиб.Ундай бўлса, оёқлари очилиб қолади,, давоми...

4058 14:20 / 18.09.2019
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Агар қўлингдан келса, сен ҳеч ҳам бозорга энг аввал кирувчи бўлма ва ундан энг охирги чиқувчи ҳам бўлма. Чунки бу давоми...

2572 17:10 / 28.08.2019