1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Мазҳабга оид мўътабар асарлар

12:30 / 12.01.2022 1293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

2-чорак — моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган навбатдаги мақолани сиз азизларга ҳавола қиламиз.

Мазҳабга оид мўтабар асарлар

«Муваттў» Имом Молик

«Танвийрул ҳаволик шарҳун ала Муваттў Молик» Имом Жалолуддийн Суютий

«Ат-тамҳийд лима фил Муваттў минал маъоний вал асонийд» Абу Умар Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулбарр

«Кашфул муғотто минал маъоний вал алфозил воқеъати фил Муваттў» Муҳаммад Тоҳир ибн Ошур

Фуруъул фиқҳ китоблари:

«Мудаввана» Саҳнун Абдуссалом ибн Саъийд Таннужий

«Мухтасари Халил» бу китоб Моликий мазҳабига мансуб бўлиб, унинг муаллифи Халил ибн Ишоқ ал-Жундий Моликийдир (ҳижрий 767-санада вафот этган).

«Мухтасари Халил» Моликий мазҳабидаги далилсиз битилган китобларнинг энг машҳури ҳисобланади. Моликийлар орасида «Мухтасари Халил» худди бизда «Мухтасари Виқоя» қандай бўлса, шундайдир.

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳга шундай насиҳат қилдилар:

إني أرى الله تعالى قد ألقى على قلبك نورا فلا تطفئه بظلمة المعصية

Яъни, «Албатта, мен Аллоҳ таоло сенинг қалбингга бир нур солганини кўряпман. Бас, сен уни гуноҳ зулматлари ила ўчириб юборма». Абул Валид Божий (Сулаймон ибн Халаф).

Қози Иёзнинг «Тартибул -мадорик» китобида имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Абул Валид Божий Сулаймон ибн Халаф Андалусий Қуртубий ҳақида шундай дейилади:

«Туғилган жойи Бадажоз бўлиб, кейинчалик Андалуснинг Божа деган жойига кўчади. У Андалусга келган вақтида камбағал эди. Ҳатто сафарлари давомида шеър ёзиш билан тирикчилик қилишга мажбур бўларди. Эшитишимча, Бағдодда яшаган чоғида дарага қўриқчилик қилиб ҳам пул топган. У зот тирикчилигини мана шу касбидан олган фойдаси эвазига ўтказар, табиийки, тунда чироқнинг нурида китоб мутолаа қиларди. Андалусга келганда жуда ночор эди. У зот тилла суви югуртирилган ипларни йигириб, зеб-зийнат бериш учун зарб этиладиган ишга кирган эди. Шунингдек, у ишончномалар тузар эди. Ишончли шогирдларидан бири буни тасдиқлаб шундай дейди: «Биз дарс ўқиб бериш учун унинг ёнига борар эдик. Олдимизга чиққанида қўлларида болғанинг изи ва занги шундоққина кўриниб турарди. Бора-бора унинг илми кенг тарқалиб машҳур бўлди. Одамлар у зотни кўп мақташар эди. Ёзган китоблари оммалашиб кетгач, дунёнинг ўзи унинг оёқлари остига келди. Обрўси ошиб, унга бериладиган ҳадя-ю совғалар кўпайди. Аҳволи ўнгланиб, вафот этгунига қадар мўл-кўлчиликда яшади».

У Ибн Ҳазм билан баҳс -мунозарали мажлислар қилиб турарди.Ана шу мажлислардан кейин Ибн Ҳазм шарманда бўлиб,Маёркадан чиқиб кетишга мажбур бўлди".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган диёрнинг имоми имом Молик (95-179/714-796) фақирлик туфайли азоб чекканида ўз уйи томининг тўсинини сотиб юборган эди. Ўз замонасида моликий мазҳабининг имоми қози Иёз «Тартибул мадорик ли маърифати аъломи мазҳаби Молик» китобидаги «Имом Моликнинг илм олишни бошлаши ва бунда сабр қилиши» бобида қуйидагиларни айтади:

«Ибн Қосим айтади: «Илм ўрганиш имом Моликни уйининг томини бузиб, ёғочини сотишга мажбур қилди. Аммо кейинчалик дунёнинг ўзи унинг орқасидан қувди».

Қози Иёз бу сўзлардан кейин имом Молик айтган қуйидаги сўзларни ҳам келтирадилар: «Бу ишга, яъни илмга фақирлик таъмини татиб кўрилмагунча эришилмайди».

Бахтихон Шарипова

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти ҳамда ҳадиси шарифларнинг мазмунимоҳияти ва таъкидлари турли фан ихтиролари билан то Қиёматга қадар такрортакрор давоми...

918 15:48 / 03.07.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1809 09:30 / 16.03.2022
Яқинда юртимизга Шайх Ёсир Абдуссомад ташриф буюрганлари ҳақида эшитдик. Машҳур қори Абдулбосит Абдуссомад қорини танимаган мусулмон бўлмаса керак. Шундай давоми...

1631 12:29 / 21.12.2022
.Шайх Абдуссобур шайх Алий Солиҳ каби ўзида алАзҳарнинг илмларини жамлаган эди. У тафсир, фиқҳ, араб тили, фалсафа, мантиқ, фанларини билимдони, файласуф, нотиқ эди. давоми...

1015 14:45 / 02.06.2023