1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас

12:30 / 09.01.2022 3636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги ҳисобланмайди», дейди Россия Президенти Владимир Путин 2021 йил 23 декабрь куни анъанавий йиллик катта матбуот анжуманида. Бу ҳақда ria.ru манбасига таяниб, qalampir.uz сайти хабар берди.

Россия Президентининг йиллик катта матбуот анжуманида журналист экстремизмни тарғиб қилиш, ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан журналист кимнингдир ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш ва рассомнинг ўзини ифода этиш ҳуқуқи ўртасидаги чегара қаерда деган саволни Президентга берди.

«Ўлмас полк» сайтида Гитлер ёки Гиммлерни жойлаштириш — бу ижод эркинлигими? Келинг масаланинг шу томони ҳақида ўйлаб кўрайлик. <...> Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнини ҳақорат қилиш — бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш», дейди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра бу янада кескин, экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради.

«Мана улар Парижга боришди ва бутун таҳририятни отиб ташлашди» - деган Россия етакчиси.

Манба: qalampir.uz

Суннатилла Абдуллаев

Муаллиф
Россия Президенти Владимир Путин
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларига карам ва меҳрибонлик кўрсатиш учун бу ойни бошқаларидан фарқли қилган. Бу ойда исёнкор шайтонлар жиловланади, дўзах эшиклари ёпилади, давоми...

2948 15:41 / 04 март
Ислом олами ғарбдан иш, ташкилотчилик ва интизом руҳини, ҳамда илмий изланиш ва техник тараққиёт услубларини ўрганиши керак. Лекин ғарб ҳаётга қарашлари, давоми...

2468 11:00 / 06.12.2021
.Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман давоми...

2059 12:05 / 06.11.2024
Мисрлик машҳур адиб Тавфиқ ал Ҳаким Миср футбол терма жамоасидаги ўйинчилардан бири оладиган маошни билгач, қуйидаги сатрларни ёзди.Қалам даври тугаб, оёқ асри давоми...

2667 09:40 / 05.09.2020
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021