1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мен бу ерга филни кўриш учун келмаганман...

11:30 / 03.01.2022 3037 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган мужтаҳид имомлар имомлик рутбасига илм талабидаги олийҳимматлик ва вақтларни зое қилишдан устунлик билангина эришдилар. Имом Моликнинг шогирди Яҳё ибн Яҳё Лайсий бўлиб, бу инсон «Муватто» асарини энг машҳур ва энг ишончли ровийларидан биридир.

У зот бир куни талаба дўстлари билан Имом Моликнинг дарсида эдилар. Фил келиб қолди. Шунда ўша ердаги барча ўқувчилар ташқарига, тирик филни кўриш учун чиқиб кетдилар. Яҳё бўлса жойида ўтираверди. Буни кўрган имом Молик унга: «Сенчи, филни томоша қилишга чиқмайсанми? Сени юртингда фил йўқку?» деди. Яҳё жавоб бериб: «Мен бу ерга филни кўриш учун сафар қилиб келмадим. Балки, сизни кўриш, сизнинг илмингиз ва йўл-йўриқ, услубингизни таълим олиш учун келганман», деди.

Унинг бу ҳолати устозга ёқди, маъқул келди ва уни «Андалус оқили» дея атади. Кейинчалик айнан ушбу шогирди билан фиқҳ илмида иш юритиш, қонунчилик якунига етди ва унинг сабабидан Андалусда Моликий мазҳаби кенг тарқалди.

Қози Иёзнинг «Тартибул мадорик», Ибн Халликоннинг

«Вафоётил аъён» ва

Имом Заҳабийнинг «Сияру аъламин нубало»

ва бошқа асарларда келтирилган

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни давоми...

3175 13:45 / 15.07.2019
Аъмашдан ривоят қилинади .Ҳайсама масжидга кирганида ёнида ҳамёнлар бўларди. Шериклари билан ўтириб, бирортасининг кўйлаги ёки ридоси йиртилганини кўриб қолса, давоми...

2617 07:10 / 11.09.2019
.Таваккул, луғатда .вакола, вакил қилиш сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни ўша ишда ўзи ожиз қолиб, бошқага эътимод қилиш давоми...

5427 15:06 / 19.10.2020
Яъло ибн Убайддан ривоят қилинади .Муҳаммад ибн Савқанинг олдига кирдик. У шундай деди .Сизларга бир гапни айтаман. Шояд, Аллоҳ сизларга у билан манфаат берса, давоми...

1823 07:10 / 28.05.2019