1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қўқон хони Шералихоннинг маънавий устози ким бўлган? (иккинчи мақола)

11:27 / 01.01.2022 2569 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Манбаларда келтирилишича, Қўқон хони Шералихон (1797-1845) тахтга келгунга қадар Қирғизистоннинг Талас водийсида тоғасининг қўлида улғаяди. У болалигидан қирғизлар ичида йилқи боқиб, ўтовларда қишлаб кун кечиради. Шералихонни Таласга келиб қолишининг тарихи, отаси Ҳожибек жияни Олимхон билан тахт учун даъвогарликда сиёсий кураш олиб борган. Олимхон курашда ғолиб бўлиб, Хожибек ва аёлини қатл этади. Унинг норасида фарзандлари Улуғбек, Шералибек, Бекўғлибекларни тоғаси ва Наманган улуғлари олиб кетиб, Таласга яширадилар. Талас водийси Наманганнинг Чортоқ тумани билан чегарадош ҳудуд бўлган  [1].


Кейинчалик, Шералихон ўсиб улғайиб, устози ва пири Хожа Дониёрда таълим олади. Шералихон устозидан шариат билимлари ва тариқат одобларидан пухта таълим олади. Хожа Дониёр Шералихонни ҳукмдор бўлишини 40 кун аввал билган. Унга агар ҳукмдор бўлиб қолсангиз нима қиласиз? – дейди устози. Шералихон салтанатимни ярмини сизга бераман дейди. Орадан 39 кун ўтгач Шералихонни излаб келишади ва 40 куни уни тахтиравонга солиб, хон қилиб олиб кетишади. Бу ҳам Хожа Дониёр кароматларидир.


Эшон ҳазрат авлодлари асосан Фарғона водийсида, қисман Тошкент ва Қирғизистонда истиқомат қилишади. Катта ўғиллари Хожа Саййид Аҳмад эшон Учқўрғонга кўчиб кетгач, қолган ўғил-қизлари ва яқинлари эса Алихон, Чўмбағиш, Арбағиш, Пиштқирон ва Балиқкўлда яшаб қолишган. Хожа Дониёр узоқ умр кўриб, тахминан, 1845-1850 йиллар орасида оламдан ўтади. Уни Пиштқирондаги ўзи кавлаган ғорга дафн этилади. Қабри кейинчалик авлодлари томонидан уч пахса девор билан ўралиб сувалган, устига эса ясси тошлар ётқизиб чиқилган. Қишлоқ нуронийларининг маълумотига кўра, 1948-1950 йиларда ҳам шу ҳолатда турган  [2].


Шўролар даврида Хожа Дониёр эшон қабри ҳам қаровсиз ва ташландиқ ҳолатга тушиб қолди. Натижада одамлар қабрда ётган азиз зотнинг таржимаи ҳоли ва қилган ишларини унутиб юборишди. Бугунги кунга келиб ҳам Хожа Дониёр қабри диққат ва эътиборга муҳтождир. Тарих ва маданий меросимизни кенг ўрганаётган бир вақтда, шунингдек, нақшбандийлик тариқатининг етук кишиларининг ҳаётини ўрганиш ва тадқиқ этиш илмий ва ижтимоий аҳамиятга эгадир.

(Тамом)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти Чиноз тумани Олмазор қўрғони. 


[1] Худоёрхонзода. Анжум ат-таворих.(Тарих юлдузлари). —Т.; Fan va texnalogiya, 2014.б. 348. Б. 302

[2] Ушбу  маълумотлар Хожа Дониёр эшон авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир, деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин .Олимлар ndash пайғамбарларнинг ворисларидир, деб давоми...

2030 12:54 / 07.07.2023
Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, ҳозирги Тўрақўрғон кўчасида туғилиб, катта бўлган Яҳёхон тўра ибн Файзихон тўра 19 аср ўрталарида маълум сабабларга кўра, она давоми...

4155 14:18 / 11.02.2022
Муҳаддис, илм талабида юрт кезган, садуқ Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Моҳиён Журжоний.Найсобурда Дабарий, қози Исмоил, Тамтом, Али ибн давоми...

1931 10:00 / 01.11.2020
Юртимизда Ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган маърифатпарвар олим, диний ва дунёвий илмлар билимдони ҳамда тарғиботчиси, дин ва жамоат арбоби Исҳоқ махдум давоми...

2400 14:00 / 21.07.2022