1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳозир узр қолмаган деган гапни эшитганмисиз?

09:00 / 31.12.2021 3492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик тажвид курслари йўқлигидан, шу сабаб Қуръон ўргана олмаётганидан ёзғиради. Бу борада мутлақ чеклов бор деб ўйлайди. Аслида эса...

Устозларнинг боши омон бўлсин, интернет сарҳадларини дарслар билан тўлдириб ташлашган. Хусусан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ асос солган islom.uz портали ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тегишли muslim.uz саҳифалари бу борада жуда илғор. Аллоҳ таоло бу ишга бош-қош бўлиб турган жонкуярларимиздан Ўзи рози бўлсин. Ўз шахсий манфаатларини бир четга суриб, халқ маърифати йўлида қилаётган меҳнатлари учун мислсиз ажр-савоблар билан сийласин. Бизларга ҳам улар каби ҳиммат берсин. Омин.

Қуйида Қуръон ихлосмандлари учун фойдали бир нечта интернет ҳаволани улашмоқчиман. Дарсларнинг бари Ўзбекистон ҳудудида рухсат этилган манбаларда жойлашган. Имкон бўлса, баъзи такрор жойларини мулоҳаза қилмай, барча дарсларни ушбу тартибда тугатиб чиқилса, анча илм ҳосил бўлади, иншааллоҳ. Видеодарсларни кўришдан аввал ўзингизга яқин китоб дўконидан битта «Муаллими Соний» китобини сотиб олсангиз, кифоя қилади. Видеодарсга ўтиш учун кўк рангдаги ҳавола сўзининг устига босиш лозим.

1. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан «Қуръон тартили». Бу дарсликда қоидалар суратлар билан батафсил тушунтирилган ва ҳар дарснинг охирида машқлар ҳам бериб борилади. 24 та дарс:

-Ютубда ҳавола

https://www.youtube.com/playlist?list=PLys356tU5j5Toa_cmFHbLIFetGoAGnRiX

- Телеграмда ҳавола https://t.me/quranuz_kanali/1380

2. «Имом Бухорий» номидаги Тошкент Ислом институти мударриси Жаҳонгир қори Неъматов билан «Тажвид фани». Юқоридаги Ҳасанхон қори домланинг тартил дарсларига ўхшаш жиҳатлари бор, аммо устозлар илмининг баракасидан тўлиқ баҳраманд бўламан деган инсон эринмай бу дарсларни ҳам кўриб чиқса, билими анча пишиқ бўлади; 31 та дарс:

- Ютубда ҳавола

https://www.youtube.com/playlist?list=PLi7SB6MZij7cUMk2vKsGIiiIGEhrwvc1m

- Телеграмдаги биринчи дарс учун ҳавола

https://t.me/muslimuzportal/18296

Давомини телеграм каналда #Тажвид_фани ҳештеги орқали топасиз.

3. Шайх Яҳё Ғавсонийнинг Фозилжон Абдулқайюм томонидан таржима қилинган «Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китобининг аудио шакли. Қоидалар савол-жавоб шаклида баён қилинган. Юқоридаги дарслар адо қилингач, тажвид бўйича қоидаларни мустаҳкамлаб олиш ва ўзини синаб кўриш учун яхши манба. Китобни Hilol Ebook мобил иловасидан бепул юклаб олиш мумкин:

- Аудиофайллар ҳавола

https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/osonlashtirilgan-tazhvid-koidalari-audio).

- Hilol Ebook иловаси iOS учун ҳавола https://apps.apple.com/ru/app/hilol-ebook/id1046459232

- Hilol Ebook иловаси Android учун ҳавола

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.hilal.ebook

4. Ал-Азҳар битирувчиси, 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Миср диёрида кўплаб шогирд чиқарган Алижон қори Файзуллоҳ ўғли билан «Муаллими Соний». Бу дарслар тушунтириш эмас, балки анъанавий намуна услубида ўтилади. Қоидаларни яхши ўзлаштириб олгач, «Муаллими Соний» китобини анъанавий услубда устознинг оғзидан эшитиб такрорлаш учун муҳим манба. Дарсларни нафақат youtube, балки шайх Алижон қори домлага тегишли Alquran мобил иловаси ҳамда телеграм канали орқали ҳам тингласа бўлади; 72 та дарс.

- Ютубда ҳавола

https://www.youtube.com/playlist?list=PLi7SB6MZij7dLXR3m6KBQq1Bnz6Maj-Ug

- Alquran иловаси Android учун ҳавола

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.alquran.mobile.application

- Телеграмдаги биринчи дарс учун ҳавола

https://t.me/muslimuzportal/18053.

Давомини телеграм каналда #Видеодарслик ҳештеги орқали топасиз.

5. «Имом Бухорий» номидаги Тошкент Ислом институти мударриси Жаҳонгир қори Неъматов билан «Тажвид фани (суралар)». Асосий тажвид дарслари тугагач, Жаҳонгир қори домладан Қуръон сураларини тўғри ўқиш бўйича дарслик; 25 та дарс:

- Ютубда ҳавола

https://www.youtube.com/playlist?list=PLi7SB6MZij7eFSwn85FDjyD4V1XVcuSWl

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ўрганишга бўлган талабни бир қадар бўлса-да қондириш мақсадида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жонли эфирда амалий машғулот олиб боряпти. Юқоридаги дарсларни тугатгач, сиз ҳам жонли эфир пайтида қўнғироқ қилиб қироатингизни текширтириб олишингиз мумкин. Охирги дарс учун ҳавола https://t.me/muslimuzportal/21344

«Оҳҳо, шунчами?» Ҳа, бир қарашда жуда узоқ йўлдек кўринади. Лекин илм йўли машаққатдир. Машаққат чеккан зотларга эса Аллоҳнинг розилиги ва жаннати бор. Интернети бор, мегабайти бор телефондан кириб, бу постни охиригача ўқиган бўлсангиз, менимча, энди сизга ҳам узр қолмади! Аллоҳ таоло оладиган илмларингизга хайр-барака берсин.

Манба: https://t.me/javharuz

Мавзуга оид мақолалар
.Қатар таълим, фан ва жамиятни ривожлантириш жамғармаси, ҚФ аъзоси Ҳамад Бин Халифа университети ҲБКУ 2010 йилда ҚФнинг инсон потенциалини очишга қаратилган давоми...

1735 15:41 / 06.06.2023
Исломда қандай сарфхаражат бўлмасин, унда исрофга йўл қўймаслик доимий равишда таъкидланади. Бу маъно Қуръони Карим оятларида ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

7097 18:01 / 10.07.2017
Стэнфорд университетининг 2 йил аввал ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра, Салоҳ Ливерпулда ўйнай бошлаганидан буён шаҳарда диний нафрат негизидаги жиноятлар давоми...

3294 09:00 / 27.07.2022
Бечора болажонларhellip Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасакБечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм давоми...

2521 13:00 / 03.11.2021