1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Канада мусулмонларининг йиллик конференцияси ўтказилди

15:35 / 28.12.2021 1857 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 25-26 Декабрь кунлари Торонтода Канада мусулмонларининг «Ислом руҳини тиклаш» йиллик анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда About Islam нашри хабар берди.

Анжуманда бир гуруҳ мусулмон маърузачилар ва экспертлар қатнашдилар. «Ислом руҳини тиклаш» конферецияси анъанага мувофиқ ҳар йили бир мавзуга эътибор қаратади. Бу йилги анжуман «Дунёни яхши қуриш: жамиятда ўзаро мувозанат» мавзусига бағишланиб, шу ҳақда маърузалар қилинди.

Тадбир таълим дастури сифатида илк бор йигирма йил аввал бир гуруҳ мусулмон ёшлар томонидан бошланган эди. Шунингдек, 11 сентябрь воқеаларидан кейин Ислом ва мусулмонларга нисбатан кучли тазйиқга қарши курашиш ва мусулмон бўлмаганлар билан ўзаро самимий мулоқот кўпригини ўрнатиш мақсадида ташкил этилган.

Ўтган йилларда минглаб одамлар илм-фан, кўнгилочар ва савдо сессияларини кўриш, шунингдек, етакчи мусулмон мутафаккирлари ва маърузачилари томонидан диний маърузаларни эшитиш учун Toronto Metro конгресс марказига оқиб келишган.

Бу йил конфереция иштирокчилари инстаграм ва твиттер каби ижтимоий тармоқлар орқали махсус танловлар, болалар дастурларида қатнашиш ҳамда дарсларни онлайн трансляция қилиш имконига эга бўлдилар.

Анжуманда Канадада мусулмонларга қарши нафрат кучайиши ҳам муҳокама қилинди. Бунинг сабаби сўнгги ойларда Канададаги мусулмонлар Онтарио ва Лондон шаҳарларида бир мусулмон оиланинг тўрт аъзоси ўлдирилганлигига гувоҳ бўлишган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Тўпламимиз муддатидан аввал тайёр ҳолга келгани учун бугундан бошлаб буюртма қолдирган дўконингизга бориб олиб кетишингиз мумкин.Буюртмангизни олиб кетишда давоми...

1809 15:58 / 30.03.2021
Исломий G8rdquo ташкилоти унга аъзо мамлакатлар орасида савдосотиқни йўлга қўйиш учун ўзининг тўлов картасини яратишини маълум қилди. Ташкилот Бош котиби Дато Ку давоми...

2197 07:00 / 23.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Ватанимиз тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий давоми...

1725 11:42 / 12.01.2025
Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўминмусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган давоми...

3075 11:23 / 28.02.2025