1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абулмаъоний Саййид Собитхон тўранинг ҳаёт йўллари (учинчи мақола)

15:30 / 18.12.2021 1943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумотларга кўра, Собитхон тўра камолот ҳосил қилиш учун нақшбандия тариқатининг етти пири муршидидан таълим-тарбия олиб, илму ирфонда камол топади. Устозлари унга пиру муршидлик ва илм-маърифат тарқатиш хуқуқини берувчи иршоднома битиб беришган экан.

Бир куни Собитхон тўра акаси Довудхон тўрани кўргани уйига келибди. Қараса, акаси таҳорат олаётган экан. Собитхон тўра «Ассалому алайкум», деб таҳорат олаётган акасига салом берибди. Шунда акаси: «Тўрам, ўзинг яхшигина мулла бўлсанг, таҳорат олаётган одамга ҳам салом берасанми», деб койибдилар. Шунда Собитхон тўра мийиғида жилмайиб: «Таҳорат олаётган одам ҳам фикру ҳаёлини жамлаб, кейин таҳорат олиши лозим. Қаердаги йиртилиб қолган маҳсисини ўйлаб, маҳсидўз тайёрлаб қўйдимикан, деб ҳаёл сурмаслиги лозим»,  дебдилар.

Ҳаёл суриб таҳорат қилаётган акаси Довудхон тўра ўрнидан туриб, такбир айтиб, қайтадан янги таҳорат олган экан. Бу воқеа сабаб укаси Собитхон тўрани кароматли инсон эканлигини билган экан.

Саййид Собитхон тўра ўз даврининг олими, фозили ҳамда нақшбандия тариқатининг намоёндаларидан бири сифатида маълум ва машҳур бўлган. У тахминан 1912 йилдан то умрининг охирига қадар Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз мадрасасида мударрислик фаолияти билан шуғулланиб, юзлаб толиби илмларга зиё чашмасини тарқатди. Унинг шогирдларидан ўз даврининг кўплаб машҳур ва таниқли уламолари етишиб чиқди .

Улардан бири Мирзо Ҳомид ан-Намангоний, Абдусамад қори, Мулла Абдулқайюм, Лутфуллахон эшон, Носирхон тўра, домла Ҳиндистоний (домла Муҳаммадхон) ва бошқалар.

Шогирдларидан бири Мирзо Ҳомид Намангоний устози тўғриларида шундай дейди: «Собитхон тўра ўша даврнинг кучли воизи, машҳур муфассири, юзлаб шогирдларга иршод берган етук устоз эдилар. Унинг ваъз-насиҳатларини тинглаш учун одамлар масжид ва дарсхоналарни тўлдириб юборишар, кўплари таъсирланиб, йиғлаб ўтиришар эди».

Ҳазрат Абул-маъоний асосан араб ва ўзбек тилларида қалам тебратган алломадир. Ўзбек тилидаги асарлари алоҳида, шунингдек, араб тилидаги асарлари алоҳида тўплам ҳолида чоп этилган.

Абул-маъоний бизга илмий-адабий мерос қилиб қуйидаги асарларни қолдирган.

1. «Башорат ан-нажот фи ишорат ис-солаҳ». (Намоз ишоратида нажот башорати).

2. «Тажҳиз ул-амвот». (Майййитларни дафнга тайёрлаш).

3. «Кашф ун-ниқоби фи масъалат ил-ҳижоб». (Ҳижоб масаласидан ниқобнинг кўтарилиши).

4. «Рисолаи китоб ат-талоқ».

5. «Ал-фатво».

Абул-маъоний Собитхон тўра 1928 йили оламдан ўтдилар. У зот шаҳарнинг «Мангулик» қабристонига дафн қилинди.

1992 йил фарзандлари Айманхон тўра саъй-ҳаракатлари билан Наманган шаҳри Самарқанд совхози мавзесида «Саййид Собитхон тўра» номли масжид у кишининг шарафига бунёд этилди.

Саййид Собитхон тўра оиласи ва фарзандлари тўғрисида маълумот берадиган бўлсак, Мавлоно Файзихон тўранинг 10 та ўғил фарзанди бўлган. Бироқ 4 нафар фарзанди ёшлик чоғларида оламдан ўтган. Қолган 6 нафари ўз даврининг кўзга кўринган илм аҳлларидан бўлган.

Улар Яҳёхон тўра, Довудхон тўра, Жунайдхон тўра, Икромхон тўра, Камолхон тўра ва Собитхон тўралар.

Саййид Собитхон тўра 3 та аёлга уйланган. Бу аёлларидан 7 та фарзанд кўрган. Аввалги аёлидан 3 та ўғил, 3 та қиз фарзанд қолган.

Фарзандлари; Аъзамхон тўра (ваф.1946), Анасхон тўра (тах.ваф.1918) ҳамда Муҳаммадхон тўра (болалигида вафот этган).

Қизлари; Барийрахон пошша, Ҳафсахон пошша ва Хадичахон пошшалар.

Ўртанча аёлидан фарзанд кўрмаган. Охирги аёли Ойимчахон (1902-1989) аядан 1та ўғил фарзанд кўрган. Айманхон тўра (1926-2011).

Собитхон тўранинг тўртинчи ўғли Айманхон тўранинг 5 та ўғил, 1 та қиз фарзандлари бор.

Фарзандлари Орифхон (1955), Асрорхон (1958), Аҳрорхон (1961), Аброрхон (1964), Файзихон (1968) .


Акрам Шарипов, мустақил  тадқиқотчи,

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай давоми...

506 10:52 / 23 апрель
Мулла Аҳмадалихон домла 1965 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласи ҳозирги .Наманган, кўчасида уста Ҳайдарали 19342019 хонадонида таваллуд топди. давоми...

3224 17:33 / 23.02.2023
mdash Муфтий ҳазратлари Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўйрост, ошкора давоми...

746 14:51 / 24 апрель
1863 йилда Иноятхожа Бухоро амирининг рухсати ва устозларининг оқ фотиҳаси билан она юрти Наманганга қайтади. Иноятхожанинг ақлидроки, билимзаковати, илм олишдаги давоми...

1528 12:30 / 05.12.2021
Аудиолар

120581 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7051 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42176 14:35 / 11.08.2021