1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илхан Омар «2021 йилнинг мусулмон америкалик давлат хизматчиси» деб топилди

15:30 / 11.12.2021 2038 pdf Ўқиш режими + -

АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг йиллик зиёфатида «2021 йилнинг мусулмон америкалик давлат хизматчиси» деб топилди.

Омар ўзининг нутқида, у ҳақида салбий фикр билдирган вакил Лаурен Боеберт билан ўтган сиёсий можародан сўнг жуда оғир ҳафтани бошидан ўтказганини маълум қилди.

Лаурен Боеберт ушбу можародан сўнг твиттер саҳифасида узр сўрашга шошилган ва Омар ҳақида айтган фикрлари туфайли мусулмон жамиятидаги ҳар қандай кишидан кечирим сўраганини изоҳларда ёзиб қолдирган. 29 ноябрь куни икки вакил ўртасида кескин телефон қўнғироғи бўлиб ўтган.

Ҳозирда Конгрессдаги уч мусулмондан бири бўлган Омар Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосидан Боебертни қўмитадаги вазифаларидан маҳрум қилиш учун овоз беришини талаб қилмоқда.

Бундан ташқари октябрь ойида Омар ва унинг шериги Ян Счаковский давлат департаментига исломофобияни йўқ қилиш бўйича халқаро қонунни мониторинг қилиш учун махсус вакил сайлаш таклифини тақдим этган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
theislamicinformation.com
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим давоми...

1345 15:53 / 29.07.2024
20000 мусулмон намозхонлар Қуддусдаги АлАқсо масжидида Исроил Оккупация Маъмуриятининг ИОА қатъий чоралари остида жума намозини ўқидилар.Масжид воизи Шайх Юсуф давоми...

1847 15:00 / 01.03.2021
4 сентябрь куни quotВАҚФquot фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Нигер давлати делегацияси билан учрашув ўтказди.Учрашувда томонлар мадраса, меҳмонхона, бозорлар қуриш, давоми...

1787 21:00 / 05.09.2021
Бугун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний давоми...

1977 10:34 / 28.08.2021