1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳамён ўз муҳри билан турибди»

08:54 / 10.12.2021 1383 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

2-чорак — моликий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларни беришни бошлаймиз.

Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳамён ўз муҳри билан турибди»

Ҳорун ҳаж қилди ва Мадинага келди. Имом Моликка 5 динори бўлган ҳамён юборди. У ҳаж амалларини бажариб бўлиб, Мадинага келди ва Имом Моликка одам юбориб, мўминлар амири уни ўзи билан тинчлик шаҳрига боришини яхши кўришини айтди. У келган элчига: «Унга айтиб қўй, албатта ҳамён ўз муҳри билан турибди. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мадина улар учун яхшидир, кошки билсалар эди», деб айтди. (Жомиъ баён ал-илм ва фазлиҳи).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Кечанинг бир қисмида илмни музокара қилиш мен учун уни тирилтириш (ухламасдан ўтказиш) дан яхшироқдир».

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Бир масални ўрганишим мен учун қиёмул лайл тунни ухламай ибодат билан ўтказишдан маҳбуброқдир», деганлар.

Яна у зот розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Ким илм томон тонгда йўлга тушишни жиҳод эмас деб билса, батаҳқиқ, унинг фикри ва ақли ноқис бўлибди».

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ: «Илм талаб қилиш нафл ибодатдан афзалдир», деганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўғли Солиғ ривоят қилади:

«Бир киши отам билан сиёҳдонни кўриб қолди ва унга: «Эй Абу Абдуллоҳ, сиз ушбу даражага етиб бўлдингиз, сиз мусулмонларнинг имомисиз-ку!?, деди».

Отам: «Қаламдон билан қабргача бораман», деди. (Маноқиб ал-Имом Аҳмад. 31-бет).

Яъни, у одам: «Сиз мусулмонларнинг имоми бўла туриб, қандай қилиб қаламдон кўтариб юрибсиз», деганида у зот роҳимаҳуллоҳ: «Мен қабрга киргунимга қадар илм ўрганаман», дея жавоб бердилар.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, солиҳ суҳбатдош билан ёмон суҳбатдошнинг мисоли мушк кўтариб юрувчи ва темирчилик босқинига дам урувчига ўхшайди. Бас, мушк кўтариб юрувчи ё сенга тортиқ қилади ёки ундан (мушк) сотиб оласан ёки ундан ёқимли ҳид топасан. Темирчилик босқонига дам урувчи ё кийимингни ёқиб юборади ёки ундан қўланса ҳид топасан», дедилар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

«Раббоний уламолар» асари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1788 09:30 / 18.03.2022
Араблар имом Замахшарийни таърифлаб, Ушбу оқсоқ Замахшарий бўлмаганда, араб тилини тушунмай ўтиб кетар эдикrdquo дейдилар. Тўлиқ исми ва таваллудиМахмуд ибн Умар давоми...

1908 16:11 / 27.12.2022
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Илм икки қисмдир 1. Қалбда бўлган илм. Бу қандай илм Илми нофеъ mdash фойдали илм 2. Тилда бўлган илм. Бу эса Аллоҳнинг Одам давоми...

1563 17:05 / 07.07.2023
Иброҳим ибн Адҳам асли шаҳзода бўлган. Шохлар овни яхши кўришган. Улар ҳам овга чиққан экан. Бир қуённи ёки тулкини қувлаб орқасида чопиб кетаётган пайтида давоми...

2107 10:32 / 05.07.2023