1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бу ҳам Қуръонми? (саккизинчи мақола)

17:00 / 05.12.2021 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан ташқари, ҳарфларнинг алмашиши, тушиб қолиши ёки қўшилиши, бир қоидани бир жойда бошқача, иккинчи жойда бошқача ифодаланиши, қироат тўғри бўлиши учун шарт бўлган қоидаларни бузишни тақозо қиладиган ифодалар каби жуда қўпол хатолар ҳам бор. Уларнинг ҳам сон-саноғига етиб бўлмайди. Хатто айрим калималар ўрнига компьютер тугмачасининг ноўрин босилиб кетиши натижасида турли лотин ҳарфлари ҳам ёзилиб кетган.

Хулоса қилиб айтганда, китобда аксар сураларнинг номлари хато берилган. Ҳолбуки, трансикрипцияда бундай бўлиши умкин эмас. Ҳарф алмашиши, тушиб қолиши ёки қўшилиши ва нотўғри ифодаларнинг ададига етиш қийин. Қабул қилинган истилоҳга нисбатан содир бўлган хатолардан холи оятни топиш эса анча мушкул.

Маълумки, ҳар бир ҳарф алоҳида товуш ифодалагани каби ҳар бир товуш алоҳида маъно учун хизмат қилади. Бинобарин, биргина ҳарфнинг хато ёзилиши билан маъно тамоман ўзгариб кетиши, хатто, аксинча бўлиб кетиши ҳам мумкин. Мазкур китобда бу маънода жуда ҳам кўплаб далиллар топиш мумкинки, уларни нақл қилгани ҳам қўрқасан киши. Шундай бўлса-да, муҳтарам ўқувчилар мавжуд хатарни ҳис қилишлари учун бир-иккита мисол келтиришни жоиз деб топдик.

Қасос сурасининг 76 ва 77-оятлари қуйидаги калималар билан ьякунланади:

 إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْفَرِحِينَ 

 إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

Уларнинг маъно таржималари қуйидагича: «Албатта, Аллоҳ ховлиққанларни севмас», «Албатта, Аллоҳ бузғинчиларни севмас».

Аммо бу калималар мазкур китобда қуйидагича ифодаланган: «‘инналлоҳа ла йуҳиббу-л-фариҳи:н», «‘инналлоҳа ла йуҳубби-л-мусиди:н». Бу ерда улардаги барча хатоларни эмас, балки фақатгина биз айтмаоқчи бўлганларини эътиборга олган ҳолда (чунки ушбу икки жумлада 4та истилоҳий хато, 3та имловий хато бор - 2та ҳарф алмашган, 1та ҳарф тушиб қолган) уларни олдинда ўргатилган истилоҳга кўра ўқилганда уларнинг маънолари қуйидагича бўлади: «Албатта, Аллоҳ ховлиққанларни севади», Албатта, Аллоҳ бузғинчиларни севади». 

Яна бир мисол: Кафирун сурасининг маъно таржимаси асли қуйидагича:

1. Айт: «Эй, кофирлар... 

2. Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилувчимасман. 

3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз.

4. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилмасман.

5. Ва сиз ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилмассиз. 

6. Сизга ўз динингиз, Менга ўз диним.

Энди уни мазкур китобдаги матнга кўра таржима қилсак, тамоман тескари маъно келиб чиқади: 

1. Айт: «Эй, кофирлар... 

2. Мен сиз ибодат қилган нарсаларга албатта ибодат қилувчиман. 

3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган нарсага албатта ибодат қилувчисиз.

4. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага албатта ибодат қилурман.

5. Ва сиз ҳам мен ибодат қиладиган нарсага албатта ибодат қилурсиз. 

6. Сизга ўз динингиз, Менга ўз диним.

Аллоҳ асрасин, бу жуда ҳам даҳшатли бир ҳолат. Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз.

Хўш, Қуръони Каримни шунчалар бузиб, ўзгартириш кимга керак бўлиб қолди? Муқаддас динимизнинг асоси бўлган Қуръони Каримга нисбатан бунчалар беодоблик, масъулиятсизлик бўлишига қайси виждон йўл қўяди? Қайси иймонли киши асрлар оша мусулмонлар жонлари ва моллари билан сақлаб келаётган Аллоҳнинг Китобига бу хил муносабатда бўлишга журъат қилади? Қандай қилиб аждодларимиз етмиш йил мустабид динсиз тузум ҳукми остида ҳам бирор ҳарфини ўзгартирмай бизга соф ҳолда етказган Қуръонимизни Ватанимиз мустақил бўлгандан кейин бемалол бузиб ўзгартирилишига индамай қараб туриб бўлади? Қандоқ қилиб оддий бир шоир ёки ёзувчининг асарини ўзгартириш жиноят бўлади­ю, Муқаддас Китобимизни ўзгартириш мумкин иш бўлади? Нима учун ҳамма ҳам диндан гапиришга ўзини ҳақли билаверади? Нима сабабдан диннинг асоси бўлган Қуръони Каримни ҳеч қандай кўриксиз, рухсатсиз чоп қилинаверади? Ахир, ҳар қандай динга доир китоб Вазирлар Маҳкамаси Қошидаги Диний қўмитанинг рухсати билан нашр қилиниши лозим­ку?! Ҳолбуки, Қуръони Каримни араб алифбосида махсус расмга мувофиқ ёзилганда ҳам уни махсус кўрикдан ўтказиб, бир нечта уламолар ҳайъатининг рухсати билан чоп этиш лозимлиги ва бу нарса бутун Дунёда аллақачон йўлга қўйилганлиги ҳаммага маълум.

Исломнинг асоси бўлган Қуръони Каримни бу шаклда ўзгартирилгани сабабли агар бошқа мусулмонлар бирор гап айтсалар, унга ким жавоб беради? Қуръон калималарини ўзгартириш натижасида ғаразгўй кишилар уни ўз мақсадлари йўлида ишлатиб, турли фирқа ва фитналар келиб чиқса, бунинг масъулиятини ким бўйнига олади? Бу ишга қўл урганлар агар бу дунёда жавобгар бўлмасалар ҳам охиртда, шубҳасиз, Алллоҳнинг ҳузурида жавоб беришлари муқаррардир.

Китобдаги мазкур манзарани кўргач, унга китобнинг аввалида «Қуръон табдили» деб ном берилгани ёдимга тушди. Муаллиф ўзининг бу ишини жуда ҳам тўғри номлаган. Чунки «табдил» арабча сўз бўлиб, Қуръонга нисбатан ишлатилганда одатда «Қуръонни ўзгартириш, унинг калима ё ҳарфларини алмаштириш» маъноларида ишлатилади. Эҳтимол, бу ҳам Аллоҳдан бўлгандир. Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин.

Қуръони Каримни омма халқимиз қўлига етказмоқчи бўган кишилар уни динимиз кўрсатмалари асосида нашр қилишлари лозиму лобуддир.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
78. Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз. Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибмиз.Сўнгра жаҳанам давоми...

3704 05:00 / 23.01.2017
Эй иймон келтирганлар Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар Ҳужурот давоми...

6899 05:00 / 23.01.2017
Халаф уламолар мазҳабига кўрабиринчи мақола 1. Аллоҳнинг қўли ndash қудрати..Қўл, сўзи луғатда инсон жисмидаги маълум аъзони англатади. У инсон бармоғининг учидан давоми...

3292 13:00 / 27.10.2020
Маккада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.Ушбу сураи каримага ҳам ўзининг биринчи сўзи ном бўлиб қолган. Зуҳоndashчошгоҳ пайти маъносини англатади. Аллоҳ таоло бу сурани давоми...

8791 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

120111 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41778 14:35 / 11.08.2021