1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бургут кўз

19:00 / 04.12.2021 4565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Филиппин бургути. Дунёдаги энг йирик бургутлардан бири. Филиппин ўрмонларида учрайди. Бундай бургутлар ҳозирда йўқолиб кетиш арафасида. Шунинг учун уни овлаш таъқиқланган. Филиппинда уни овлаган киши 12 йилга қамалиши мумкин.

Тезкор бургут — йирик йиртқич қуш бўлиб, панжалари пўлатдан ясалган сих мисоли қаттиқ, ўткир, қисувчи ҳамда қаттиқ жароҳат етказувчи қурол ҳисобланади.

Танасининг узунлиги 106 см, қанотларини ёйганда, у учидан бу учигача узунлиги 2 метр бўлиб, гоҳида бундан ҳам ошади.

Бўри ва ундан каттароқ ҳайвонларни овлай олади. Тирноқлари айиқнинг тирноғидан узунроқ бўлиб, ўлжасини тирноқнинг ўзида ўлдириши мумкин. Ушбу бургут чангали билан инсоннинг билаги ёки болдирини синдириши, суякни тешиши мумкин.

Шунингдек, у ўта сабрли жонзот бўлиб, ўлжасини 23 соат давомида пойлаб, дарахт тепасидан жимгина кузатиб ўтиради.

Агар кўзингизни шу бургутнинг кўзига алмаштирса, сиз кўпқаватли бино томидан туриб, ердаги чумолини кўришингиз мумкин. Бургут 1 см ёки ундан кичикроқ жонзотни 200 метр баландликдан ва 4 км узоқликдан кўра олади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Очиқойдин араб тилида, Шуаро сураси, 195оят. Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу давоми...

2268 18:03 / 02.03.2024
Бугунги кунда бошқа маданият таъсирида қолаётганимиздан афсус чекиб, оҳ уриб, танқидлар ёғдириб, бир нималар деб ёзғириш ҳар жабҳада, ҳар тарафда ва ҳар онда давоми...

5178 22:58 / 21.04.2017
Йўл четида улфатлар, қўшнилар, танишлар билан гаплашиб ўтирганларни кўп кўрганмиз. Ўзимиз ҳам баъзан шундай вазиятга тушиб қолганмиз.Писта чақиб, сув ичиб, давоми...

2422 09:00 / 26.08.2021
Кимларнинг ризқи таъминотсиз келади Муслим ибн Жубайр Абу Ҳурайрадан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Аллоҳнинг Бану Одамнинг давоми...

4737 21:04 / 18.09.2017