1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Маҳорат: Қаерни тақиллатишни билиш керак

11:30 / 04.12.2021 2280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча кечқурун Мамдуҳ Удвон арабчага таржима қилган Гомернинг «Илиада» асарини ўқиётган эдим. Бир бўлим менинг эътиборимни тортди. Шуни улашмоқчиман. Гомер «Илиада» асарида шундай ёзади:

«Ўғлим! Мукофотларни қўлдан чиқармаслик учун ақлинг доимо маҳорат ва усталик манбаси ила тўйинган ҳолда турсин. Ўз ишида моҳир бўлган дарахт кесувчи айни шу кучга эга бўлган, аммо тажрибаси йўқ бўлган инсондан анча моҳирдир. Кема капитани ўз маҳорати билан тез кетаётган улкан кемага қаттиқ шамол эсаётган пайтда ҳам ҳукмронлик қила олади. Маҳорати туфайли баъзи ҳайдовчилар бошқасидан ўзиб кетади. Ўзининг отига, аравасига ҳукмрон бўлмасдан туриб уларга ишонса ҳукмронликни йўқотиб йўл ҳодисасига учраши мумкин. Аммо фурсатни ғанимат биладиган киши гарчи суст юрадиган отга минсада охири манзилига етиб олади»!

Эҳтимол тушунгандирсиз. Инсонлар қадимдан тажрибага аҳамият қаратишган. Демак, кучга эга бўлиш бошқа нарса, уни ишлата билиш бошқа нарса экан. Бир ишни қилиш учун қувватнинг ўзи етарли эмас экан. Кучнинг ёнида албатта тажриба ва маҳорат ҳам бўлиши лозим экан. Баъзи нарсаларни қилишда унчалик катта куч талаб қилинмайди. Марварид ишлаб чиқариш учун молюска боқадиганлар молюскани тўғнағичнинг учи билан маҳоратни ишга солиб тешишади. Ўша тешикдан бир дона қум донасидан ташлашади. Молюска у қум донасини ўрай бошлайди. Марварид пайдо бўлади. Молюскани бир ёш бола ҳам тешиши мумкин. Аммо гап тешишда эмас. Гап қаерни, қандай ва қанча тешишдадир. Ана шунинг номи тажрибадир!

Бир ҳикоя бор. Нефть ташийдиган катта танкер денгизнинг ўртасида бузилиб қолади. Кеманинг эгалари энг моҳир муҳандисларни олиб келишади. Аммо фойда бермайди. Кема қимирламас эди. Шунда бир киши бир қари, тажрибали муҳандис борлигини айтади. Унинг бунақа кемаларни тузатишда тажрибаси катта экан. Кема соҳиблари у билан алоқага чиқишади. Қари муҳандис дарров етиб келади. Муҳандис кеманинг мотори олдига бориб уёқ-буёғини ушлаб кўра бошлайди. Кейин асбоблари турадиган саватдан битта болғачани олади. Болғача билан моторнинг бир жойига бир марта уради. Кейин кеманинг моторини ишга тушишларини айтади. Танкернинг мотори соат каби ишлай бошлайди. Кемадагилар ҳайратда қолишади. Қари муҳандисдан меҳнат ҳаққи қанча бўлишини сўрашганда уста 10000 доллар сўрайди. Шунда кема соҳиблари қари муҳандисга: 10000 доллар кўп пул-ку! Битта тақиллатганга ҳам шунча пул оласизми?!, дейишади. Ундан бунча маблағни нима учун сўраётганини қоғозга ёзиб беришини талаб қилишади. Қари муҳандис қоғозга шундай деб ёзади:

«Тақиллатишнинг нархи 1 доллар. Қаерни тақиллатишни билишнинг баҳоси 9999 доллар»!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминаларга айт .Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. давоми...

11127 16:27 / 01.02.2018
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Қора ит ndash шайтондир,. Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадиснинг давоми...

2624 17:00 / 06.09.2022
.Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади,, дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати давоми...

3015 16:00 / 18.03.2021
Ажойиб бир рамзий қисса бор. Бир киши хотини билан товуқ еб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. Хотини бориб қараса, тиланчи экан. Хотин тиланчига еб турган овқатидан давоми...

2328 10:40 / 06.01.2025