1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бангладешлик муртад бўлган шифокор

13:00 / 27.11.2021 3939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бошқалар фикри» эшиттиришини эшитаётган эдим. Бирдан унда Бангладешлик динидан қайтган шифокор аёл Таслима Несрин ҳақида гапириб қолишди. У аёл Қуръонни мазах қилган, аёлларга қилинаётган зулмни Қуръонга нисбат берган, шариатни бекор қилишни талаб қилган эди. Лондон радиоси айтаяпти:

«Ғарбий Европа давлатлари у аёлнинг ҳимоясини ўз гарданига олади ва унга Бангладешдан Европага кўчиб ўтишни осонлаштиради. Германия унга фуқароликни ва ўз фикрларини у ерда бемалол тарқатиш кафолатини беради».

Ғарбий Европа давлатлари бироз вақт олдин Салмон Рушдийга мукофот бериб унинг муртадлигидан рози эканликларини, қолаверса уни ҳимоя қилишга доимо тайёр эканликларини айтишган эди.

Бутун Европа исломга душмандир. Улар доимо исломга офат етишини кутиб юришади. Битта ёки иккита мусулмон эмас, барча мусулмонлар динидан қайтишини исташади, ана шундан улар хурсанд бўлишади.

Бангладешлик муртад бўлган шифокор аёл айтади:

«Нега Қуръон эркакларга бирданига тўртта хотинга уйланишга рухсат беради-ю, аёлга тўртта эркакка турмушга чиқишга рухсат бермайди?!».

Бу аёл билмайдики, битта идишга тўрт хил нутфанинг тушиши сифилис ва гонорея касаллигига олиб келади. Бу иш давом этаверса ҳатто спидга олиб келиши ҳам мумкин.

Жинсий алоқанинг бузилиши жамиятнинг бузилишига, унда бўшлиқ пайдо бўлишига, оилаларнинг барбод бўлишига сабаб бўлади.

Инсонлар ичида хато фикр тарқаб кетган. Яъни, кўп хотинликка фақатгина Ислом рухсат беради, тарғиб қилади, деб ўйлашади. Аслида барча динлар бунга рухсат берган, вожиб демаган.

(Бугунги)Таврот Сулаймон алайҳиссаломнинг мингта хотини бўлганлигини айтади.

Нега....?

Тавротда Сулаймон алайҳиссаломнинг «шаҳватпараст»лиги ҳақида «Сулаймоннинг ийжод дурдонаси( نشيد الإنشاد اللذي لسليمان)» номли бобни ўқидим. Унда Сулаймон алайҳиссаломни Қуддус кўчаларида маълум ёки номаълум маъшуқасини телбаларча ошиқлик билан қидириб юргани айтилади (наъузу биллаҳ).

Мен айтаман: «Тавротдаги ақлни оладиган бу ҳолатга Европаликлар сукут сақлашади. Аммо элликдан ошган пайтларида ҳам ўзларидан анча катта бўлган аёл билан яшаган бизнинг пайғамбаримизнинг ортларидан югуришади. У зотга ҳар-хил айблар қўйишади, ёлғонлар тўқишади, у зотни сўкиб ҳақоратлаганларга мукофотлар беришади.

Ғарб маданияти иккинчи хотинга уйланишни ман қилиб юзлаб аёллар билан зино қилишга рухсат беради. Кўпхотинликни жазолаб ЛГБТчилар ишини қонунийлаштириб беради. Улар Ислом диёрларини назорат қилиб туришади. Агар бу диёрлардан бирор киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкса хурсанд бўлиб унга қучоқ очишади.

Бугун зиёлилар ўртасида атеизм машҳурлик ва «тараққиёт»га олиб борадиган энг қисқа йўл эканлиги, айниш эса омонлик ва розилик кафолати эканлиги очиқ равшан бўлди. Мен мусулмон ёшларидан бу ҳолатлардан жирканишларини, турли тўсиқларга қарамасдан динлари ва шарафларини қаттиқ тутишларини сўраб қолар эдим.

Атеизм фикрий ҳақорат ва хулқий разолатдир. Гарчи атеистларнинг бугуни роҳатда бўлсада, эртаси кулфатда, лаънатда ва ғазабдадир!».

Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг «Аччиқ ҳақиқат» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади.Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди .Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат давоми...

3659 15:30 / 08.12.2019
.Кейинги пайтда саҳнага чиққан ақидавий ихтилофлар сабаби кўп ўйлантираётган ва қийнаётган эди.Мусулмонларни бўлакларга бўлиб ташлаётган бу кўриниш мени қаттиқ давоми...

1977 12:00 / 28.03.2021
Аҳмад ибн Иброҳим Давриқий айтади .Намоз вақти бўлди. Маъруф Карҳий Абу Тавбага .Бизга имомликка ўтиб бер, деди. У .Ҳозир сизларга ўқиб берганим билан кейингисини давоми...

2304 08:17 / 09.05.2020
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. давоми...

6369 18:00 / 25.01.2019
Аудиолар

213361 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132581 14:35 / 11.08.2021