1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

​Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

11:39 / 25.11.2021 1962 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар.  Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Хабар берилишича, транспорт воситалари ҳаракати тўхтатиладиган кўчалар 9 июль куни соат 0000 дан соат 0700 га қадар ёпиқ бўлади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳокимлиги давоми...

1647 17:15 / 08.07.2022
Бугун, 2023 йил 27 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида имомхатибларга ижоза бериш маросими бўлиб ўтади. 2023 йил 7 августдан давоми...

1388 13:55 / 27.12.2023
Ўзбекистонлик бир гуруҳ уламолар ва имомхатиблар Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Флорида давоми...

1819 23:57 / 15.04.2022
Ушбу саволга 28 июнь куни Халқаро Прессклубда спикер сифатида қатнашган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.Ш.Миноваровнинг давоми...

2256 09:10 / 29.06.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021