1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Нодир асллар» китоб ҳамда «Тафсири Ҳилол» аудиокитобининг тақдимотига марҳамат!

11:00 / 25.11.2021 1690 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 27 ноябрь, шанба куни «Hilol-Nashr» нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима қилинган «Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги нодир асллар» ҳамда ҳазратнинг шоҳ асарлари – «Тафсири Ҳилол» китобининг овозли нашри тақдимоти бўлиб ўтади.

«Наводирул усул фии аҳодисир-расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги нодир асллар») китоби Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳининг қаламларига мансубдир.

«Тафсири Ҳилол» аудиокитобида асарнинг муқаддима қисмини, Фотиҳа сурасини, Ёсиндан Наас сурасигача муаллифнинг ўзлари ўқиганлар. Қолган суралар тафсирини эса сухандон Абдулқайюм Исмоил ўқиганлар. Қуръон тиловатини шайх Маҳмуд Халил Хусорий ўқиганлар.


Тақдимотимиз нашриётнинг мажлислар залида, соат 14:00 да бошланади.

Барчангизни тақдимотга таклиф қиламиз!

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси 5-уй.

Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди

Телефон:+998712162927

Манзил (харита)

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Малайзия 2025 йилда мусулмонлар учун қулай саёҳат йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи давлати сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар давоми...

879 17:11 / 14 июнь
Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. давоми...

1352 11:36 / 04.07.2024
Юртимизда айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир янги нашр ndash .Илм ва одоб, журнали чоп этилишига тараддуд кўрилмоқда..Илм давоми...

3446 14:02 / 11.10.2018
Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Қуръон тажвидини ўргатиш, бўлими очилди.Ушбу давоми...

2544 16:20 / 09.08.2021
Аудиолар

211340 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130606 14:35 / 11.08.2021