1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис ихлосмандлари диққатига!

20:00 / 23.11.2021 1165 pdf Ўқиш режими + -

Қадрли диндошлар!

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида яна ҳадис дарслари давом этади!

Масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан «Шамоили Муҳаммадия» асари тақдим этилиб, хатмонаси ҳам катта шукуҳ билан ўтганидан хабарингиз бор.

Хушхабар!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини санад билан эшитишни соғинганлар учун Имом Нававийнинг «Арбаъин» дарслари бошланади.

2021 йил 26 ноябрь, жума куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида хуфтон намозидан кейин соат 18:50 да Имом Нававий, «Арбаъин» асари ва санад ҳақида гап борадиган муқаддима суҳбатига таклиф этамиз.

Асар санад орқали ўрганилади ва иншааллоҳ асар тугагач, хатмонада санад тақдим қилинади. Лекин бу сафар шартлар қуйидагича:

Қатнашувчилар 3 хил даражадаги ижозаларга эга бўлади:

1. Арабча ва ўзбекча матнларни ёдлаб берган киши имтиҳондан ўтказилади ва унга тўлиқ ижоза берилади.

2. Ўзбекча матнни ёдлаган киши, имтиҳон қилинади ва иккинчи даражали ижоза берилади.

3. Дарсларда қатнашганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади (бунга онлайн кузатганлар ҳам киради). Шунингдек, дарслар тугагандан сўнг видеоларни тўлиқ кўриб чиққанлар учун ҳам (буларга иккинчи даражали гувоҳнома) гувоҳнома берилади.

Дарсда ўқиладиган ҳадиснинг арабча ва ўзбекча матни ёзилган pdf файл ҳафтанинг ҳар душанба куни @hazratim_uz каналида тақдим этиб борилади.

Дарс сўнгида иштирокчилар учун вазифалар берилади.

Дарслардан олинган фойдалар, фикр-мулоҳазалар, таклифларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: t.me/masjiddarslari_bot.

Ҳар бир ўтган дарс бўйича саволларни ҳам ҳафтанинг сешанба кунигача қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин. (t.me/masjiddarslari_bot).

Савол юборишда қуйидаги шартларга риоя қилинг:

1. Савол ўтган дарс ҳақида бўлиши;

2. Савол аниқ ва қисқа бўлиши;

3. Савол юборувчининг исм-шарифи ва телефон рақами кўрсатилган бўлиши.

Берилган саволларга ҳар келгуси дарсда жавоб берилади.

«Арбаъин» дарслари islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн тарзда эфирга узатилади.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ораз ҳазратнинг меҳрибон оналари Турдигул Икромқизининг вафотлари муносабати билан .Ҳилолнашр, давоми...

4557 12:14 / 25.07.2018
Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзолагган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан давоми...

2226 15:03 / 07.02.2019
Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги .Шакаркент, маҳалласида жойлашган .Хўжа Абдураҳмон Авф, жомеъ масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Бу ҳақда давоми...

1454 11:14 / 10.01.2024
Уламоларимизнинг жанубий вилоятга ташрифлари давом этмоқда.Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имомхатиби Эргашали домла Рустамов Бойсун туманидаги Авлодrdquo, давоми...

2078 23:33 / 30.07.2021
Аудиолар

211044 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130304 14:35 / 11.08.2021