1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қирғизистон уламолари «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ташриф буюришди

19:40 / 22.11.2021 1866 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2021 йил 22 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир домла Ракиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ташриф буюришди. «Hilol nashr» нашриёт матбааси ҳамда islom.uz портали раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ва бошқа азизларимиз мартабали меҳмонларни кутиб олиб, ҳамроҳлик қилдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар нашриёт босмахонаси, ижодий жамоаси ҳамда савдо дўкони билан яқиндан танишдилар. Сўнгра азиз уламоларга тушлик дастурхони безатилди. Меҳмонлар устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дин йўлидаги хизматларини эътироф этиб, у кишининг ишлари давом этаётганидан, солиҳ фарзандларининг меҳнатларидан кўзлари қувнаб, хурсанд бўлишди. Шунингдек, шайх ҳазратларининг асарларини қирғиз тилида чоп этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кейин азиз уламолар нашриётнинг мажлислар залида 10 та Қуръон хатмонасини шайх ҳазратларига бағишладилар ва Аллоҳ таолодан халқимиз тинчлиги, фаровонлигини сўраб, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бунданда ривожланиши ҳамда мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилишди

Ташриф сўнгида мартабали меҳмонларга нашриёт томонидан чоп этилган 30 поралик тажвидли мусҳафи шариф ва эсдалик совғалар ҳадя этилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чеченистонда 2019 йилнинг май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади. Бу ҳақда muslim.uz нашри маълум қилди.Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 давоми...

3101 09:30 / 14.03.2019
2023 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. давоми...

2262 20:52 / 08.01.2023
Ҳолвачи ва Зиёрат шаҳарларида Қуръон курсини муваффақиятли якунлаган 67 нафар қорияга тож кийдириш маросими ўтказилди.Тадбирда қатнашган шаҳар муфтийси Кашўғли давоми...

2036 14:50 / 01.05.2019
Диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий изланиш ва кашфиётлари, маърифийилмий мероси жаҳон олимлари томонидан ҳамиша юксак эътироф давоми...

1388 18:06 / 20 январь
Аудиолар

213168 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132388 14:35 / 11.08.2021